Санчо Бундеслига тарихидан жой олди

Aslanov Jasurbek
26 фев 2019
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо "Байер"га қарши Германия чемпионатининг 23-тур баҳсида (3:2) гол уришга муваффақ бўлди.

Унинг бундеслигадаги голлари сони 9тага етди, бу голларнинг 8таси жорий мавсумда амалга ошган.

Санчо Германия чемпионатида 9та гол урган Бундеслига тарихидаги энг ёш (18 ёш 336 кун) футболчига айланди. Бу кўрсаткич бўйича Жейдон Лукас Подольскидан ўтиб кетди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: bvb.de