

31 ёшли чилилик футболчи "Манчестер Юнайтед" билан шартнома бузилиши сабаб компенсация сифатида 7,5 миллион фунт атрофида маблағ олган.
Ўз навбатида манчестерликлар ҳам 40 миллион тежаб қолишди, Санчеснинг яна икки йиллик шартномаси бор эди ва у шу вақт давомида шунча маблағ маош оларди.
Хавбек МЮда ҳафтасига 390 минг фунт маош олаётган эди.



