Сан-Марино терма жамоаси ЖЧ-2026га йўл олиши мумкин. Қандай қилиб?!
21 ноя 2024 15:15
Янгиликлар


Сан-Марино терма жамоаси ЖЧ-2026га йўл олиши мумкин. Қандай қилиб?!
Сан-Марино терма жамоаси саралаш гуруҳида қай ўринни эгаллашидан қатъи назар ЖЧ-2026 иштирокчилари қаторидан жой олиш имкониятига эга.
14 Миллатлар Лигаси гуруҳи ғолибларидан 10 таси тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионатига йўлланма олган тақдирда жамоа автоматик равишда плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритади.
Агар биринчи ва иккинчи саватчадан жой олган жамоалар тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионатига йўлланма олса, Сан-Марино плей-оффда қолган ўрин учун кураш олиб боради. У ерда ФИФА рейтингида сўнгги 210-ўринни эгаллаб турган жамоа Молдова, Шимолий Ирландия ва Шимолий Македония термалари билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, Сан-Марино Миллатлар Лигаси гуруҳида Гибралтар ва Лихтенштейн жамоаларини қувиб ўтиб, биринчи ўринни эгаллади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар