Сан-Марино мураббийи хазил учун Хожсонни танқид қилди

Aslanov Jasurbek
5 сен 2015, 18:45
Сан-Марино терма жамоаси бош мураббийи Пьер-Анжело Манцароли инглизлар устози Рой Хожсоннинг сўзларига изоҳ берди.

Хожсон Сан-Маринога қарши ўйиндан олдин, рақиблар Англия крикет терма жамоаси билан футбол ўйнаши кераклиги ҳақида айтган.

"Рой Хожсонни жуда яхши биламан, у тарбияли инсон. Аммо ОАВ билан суҳбатда сўзларингизга эҳтиёт бўлишингиз керак. Биз Англиядан кичикроқмиз, аммо худди бошқа мамлакатлар каби ҳурматга лойиқмиз. Бу сўзларга қарамай, уни ҳурмат қилишда давом этаман" - дейди мураббий.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com