"Кристал Пэлас" устози мавсум охирида кетишини эълон қилди

Sherzod Nurmatov
27 май 2023
"Кристал Пэлас" бош мураббийи Рой Хожсон келажаги ҳақида гапирди.

"Якшанба куни жамоа бошқарувидаги сўнгги ўйиним бўлади. Мен мавсум охиригача шартнома имзоладим ва имкониятдан жуда хурсанд бўлдим. Кейинги ўйинни шартнома бўйича охирги ўйин деб биламан. 

Мен ҳамкорликни давом эттириш бўйича таклифни кўриб чиқаманми? Билмайман. Ўша кун келгунча кутаман, кейин қарор қабул қиламан. Ҳозир бу ҳақда ўйламаяпман", – деди Рой Хожсон.

Эслатиб ўтамиз, 75 ёшли мутахассис мавсум давомида Патрика Вийера ўрнига "Кристал Пэлас"ни қўлга олди. Рой Хожсон АПЛда қолиш вазифасини қойилмақом тарзда уддалади. Унинг қўл остида "Пэлас" 9 турда 17 очко жамғарди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Daily