UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  1 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 4:0 (матнли трансляция)  19 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  15 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  9 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  5 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  15 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

Самвел Бабаян: "Вазиятларнинг 20 фоизидан фойдаланганимизда ҳисоб умуман бошқача бўларди" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Вазиятларнинг 20 фоизидан фойдаланганимизда ҳисоб умуман бошқача бўларди"

"Пахтакор" - "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.
"Агар имкониятларнинг 20 фоизидан фойдалана олганимизда кайфиятим яхшироқ бўларди. Бугун жуда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Бироқ ўйин сўнггида жарима тўпидан сўнг қўпол хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик. Ушбу вазиятда битта одамни айбдор қилишни истамайман. Бугун ғалаба қозондик, олдинга интилишда давом этамиз", - деб гап бошлади Бабаян.

"Солиевнинг тушиши ҳужумни кучайишига олиб келмади. Лекин агар тўп ўтказиб юбормаганимизда бу алмаштириш ҳақида гап бормасди".

"Тўғри Сергеев вазиятлардан фойдаланишда совуққон бўла олмаяпти. Бироқ барибир уни майдонга туширавераман. У ҳали ёш, Игорь нафақат "Пахтакор"нинг балки бутун Ўзбекистоннинг келажаги ҳисобланади".

"Миладиновичнинг алмаштирилишига келсак биринчидан у сариқ карточка олди. Бундан ташқари рақиб ҳужумчиларининг тезлиги яхши эканлигини билардим, шу боис Бояннинг ўрнига Ҳошимовни туширдим".

"Захирамизда Темур Ҳакимов, Аббос Махсталиев, Жалолиддин Машарипов ва Жамшид Болтабоев каби футболчилар бор. Улар исталган пайтда майдонга тушиб ўйинни кучайтира олишади", - дейди Самвел Бабаян.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика