Самвел Бабаян: "Ушбу ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз"

Sherzod Nurmatov
10 мар 2022, 21:52
Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Навбаҳор" (1:2) учрашувидан сўнг "лочинлар" устози Самвел Бабаян фикрларини билдирди.

"Рақибни яхши ўрганиб чиққандик. Шундай кураш кечиши аниқ эди. Ушбу ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз. Жамоадаги футболчидан тортиб мураббийгача мухлисларнинг хурсанд бўлиши учун қайғуради. Бу йил ўткинчи ўйинлар бўлмайди. Илк турданоқ бунинг исботини кўряпмиз. 

Таркибимиз кенг. Ротациялар амалга ошириш учун имкониятимиз бор. Шундай экан, вазиятга қараб ротациялар қиламиз", – дейди Самвел Бабаян.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia