UZ

Сўнгги янгиликлар

01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  0 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  0 00:23Франция. ПСЖ - "Тулуза" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  12 23:52Бундеслига. "Бавария" - "Аугсбург" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  13 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 20:21"Пахтакор" 8 йил олдинги антирекордини такрорлади  2

Самвел Бабаян: "Терма жамоанинг муваффақияти – Бабаяннинг ёки футболчиларнинг эмас, мамлакатнинг ютуғи" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Терма жамоанинг муваффақияти – Бабаяннинг ёки футболчиларнинг эмас, мамлакатнинг ютуғи"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Россиянинг “Championat.com” нашрига интервью бериб, хусусан, мамлакатдаги футбол ривожи, иқтидорли ёш футболчилар авлоди, шунингдек, Жаҳон чемпионати умиди ҳақида тўхталиб ўтди.

“Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичида ишонч билан одимлаб боряпти. Айни пайтда ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турган жамоа, Россияда ўтказиладиган мундиалга йўл олиш учун яхши имконият ҳосил қилган. Кўпчилик ушбу муваффақиятларни терма жамоани қабул қилиб олганига у қадар кўп бўлмаган Самвел Бабаян номи билан боғламоқда. “Чемпионат”га берган интервьюсида мураббий мамлакатда футболнинг жадал ривожланиши, маҳаллий футболчилар металитети ва янги, иқтидорли ёш авлоднинг етишиб чиқаётгани ҳақида сўз юритди.

-  Эрондан қабул қилиб олингандан кейин футболчиларни яна керакли йўналишга қайтариш қийин бўлмадими?


-  Биринчи навбатда бу рухият билан боғлиқ масала. Биз майдонда устунликни тўлиқ ўзимизда ушлаб турган, энг яхши ўйинларимизни ёдга олишимиз ва ўша йўсинга қатишимиз лозим эди. Эрон билан ўйинда биз иккита хатога йўл қўйдик. Улардан бири голга олиб келди. Ундан ташқари ўша ўйинда жамоанинг асосий футболчиси, атрофида ўйин қуриладиган етакчимиз – Одил Аҳмедов майдонга туша олмади. Хитойга қарши кечган сўнгги ўйинимизда, таваккалчиликка йўл қўйиб бўлса-да, уни ўйнатишга қарор қилдик. Яхшики, у қайтиши билан биз яна ўйин тизгинини қўлга олдик ва ўз ўйинимизни намойиш қилиб, муҳим ғалабани қўлга киритдик.

-  Хитойда ҳозир футболга жуда катта пуллар “оқиб қиряпти”. Бироқ бундан маҳаллий футболчиларга кўп ҳам фойда бўлмаётганга ўхшайди. Шу ҳақида нима деб ўйлайсиз?


-  Мен Хитой футболи билан етарлича танишман. Терма жамоанинг уч аъзоси ушбу мамлакат чемпионатида фаолият юритади. Биз рақибларимизни паталогоанатомик даражада ўрганиб чиқамиз. Ҳар бир рақиб тактикаси, стратегиясидан, ҳар бир футболчининг индивидуал кўрсаткичларигача. Мен Хитой терма жамоаси бош мураббийи билан ҳам яхши танишман ва мени Хитой терма жамоаси саралашнинг учинчи босқичида бу қадар ёмон натижалар қайд этаётгани хайратга соляпти. Бу мен учун ҳақиқий топишмоқ бўлиб турибди. Улар иккинчи босқични ажойиб тарзда ўтказишди. Аммо ҳозир уларга нима бўлаётганини тушунтириб бериш қийин. Футбол юлдузларининг ташрифи Хитой футболи ривожи йўлида яхши туртки бўлди. Термадаги муаммолар эса рухият билан боғлиқ деб ўйлайман. Жамоада босим ҳаддан ташқари юқори. Улар Тошкентда бизга қарши ўйин ўтказишганида хитойлик журналистлар ўзбекистонлик журналистлардан анча кўп эди.

-  Ўз вақтида Ўзбекистонга ҳам, худди Хитойда бўлаётгани каби Жаҳон даражасидаги юлдузлар ташриф буюришганди – Ривалдо, Сколари, Это’О. Хорижликларни таклиф қилиш тизими натижа бердими?


-  Хитой билан таққослаганда Ўзбекистон бу борада рационалроқ, сифатлироқ ва керакли ҳаридлар қилган. Билишимча, Хитойда мамлакат футболига пул ажратган, ҳомилий қилган компаниялар учун давлат томонидан имтиёзлар бор. Шу сабабли ҳам Хитойнинг кўпгина клублари молиявий жиҳатдан қўрқинчли кучга айланиб кетди. Улар келажак учун бу ишларни қиляпти. Футболни ривожлантиришнинг бир неча йиллик режасини тузишган. Биринчи навбатдаги вазифа улар учун футболни оммавийлигини ошириш. Бунга эришилгандан кейингина сифатга кўпроқ эътибор қаратилади.

Бизнинг футболдаги “бум”га тўхталадиган бўлсак, ҳа, хориж юлдузлари ташрифи футбол ривожига яхшигина туртки бўлди. “Бунёдкор” ва “Пахтакор” ўртасида жуда кучли қарама-қаршилик юзага келди. Омманинг футболга қизиқишини ошишига сабаб бўлди. Дерби вақтида ўшанда стадионлар тўларди. Футбол билан шуғулланишни истаганлар сони ҳам анчага ошиб кетди.

 -  Футболга бўлган қизиқишнинг ошиши, ҳозирда терма жамоанинг саралашдаги муваффақиятли иштирокининг асосий омили бўлди, деб айтса бўладими?


-  Биз азалий орзумиз – Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш йўлида бир неча муҳим қадамларни ташладик. Ўзбекистон терма жамоаси қандайдир қаҳрамонлик кўрсатди, деб айтишга эса ҳали эрта. Олдинда қилиниши лозим бўлган ишлар жуда кўп. Биз учун энг муҳими – навбатдаги ўйин. Жанубий Кореяга қарши бўладиган ўйинга тайёргарлик кўриш олдидан жамоа муваффақиятлари ҳақида тўхталиб ўтиришни ўринсиз деб биламан.

-  Шундай бўлса ҳам, сиз терма жамоага келганингиздан сўнг нима ўзгарди? Чунки, сиз келгач, натижа ҳам келди.


-  Қайтараман, мен қандайдир натижаларни қўлга киритганимиз ҳақида ортиқча оғиз кўпиртириш билан шуғулланмоқчи эмасман. Шуни айтишим мумкинки, мен бир мақсад йўлида бирлашган, ўйин моделини яхши англаб етаётган ва қўйилган вазифани бор кучини бериб бажараётган жамоа тўплаганман. Мен ҳамма билан мулоқотда бўлиб, бир мақсад йўлида бирлашишга эриша олдим. Футболчилар, ҳамкасб-мураббийлар, журналистлар, мухлислар, барча-барча билан шу мақсадда, учрашиб, суҳбатлашдим. Терма жамоага жалб қилинаётган кўпгина футболчилар “Пахтакор” футбол академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Мен бу клубни 15 йил бошқардим. Асосий эътибор футбол мактаби – академия – ёшлар жамоаси – асосий жамоа вертикалидаги тизимни яхши ишлашига қаратганмиз. Бу футболчиларнинг ҳозирги даражага етиб келгунигача бўлган еволюциясида бевосита иштирок этганман. Бунинг ҳозирги ишимда кўп фойдаси тегяпти.

-  Россияда клубларнинг ва терма жамоанинг манфаатлари кесишмайди. Аксинча, баъзан клуб манфаатлари терма жамоаникидан устун қўйилади. Ўзбекистонда вазият бошқачами?


-  Россиядаги ҳолатдан хабардорман. Доим диққат билан кузатиб бораман. Клубларнинг манфаатлари терма жамоаникидан устун қўйилиши эса мени таажублантиради. Россия футболининг асосий муаммолари замирида ҳам шу ётади, деб ўйлайман. Мен терма жамоа мураббийи этиб тайинланганимдан сўнг, илк расмий ўйинимгача катта ҳажмдаги иш олиб бордим. Худди сизларда бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам ўз футболчиларини танқид қилиш урфи бор эди. Журналистлар билан учрашиб, уларга савол бердим: “Мен терма жамоага жалб этаётган футболчилардан кучлироқлар борми бизда?”, дея. “Йўқ”, деган жавоб олдим. Унда нега уларни қўллаб қувватламайсизлар? Агар бизда Аҳмедовдан, Денисовдан, Жепаровдан кучлироқ футболчилар бўлса, кўрсатинглар. Мен уларни терма жамоага таклиф этай... Мен жамоага ортиқча босим ўтказмасликларини сўрадим. Уларнинг ҳаммаси бу танқидий мақолаларни ўқишади. Уларни қўллаб-қувватлаш керак. Улар халқ ифтихорлари. Мен мухлислар билан ҳам учрашдим. Фан-клублар етакчиларига юзланиб, терма жамоанинг ютуғи – Бабаяннинг ёки футболчиларнинг эмас, мамлакатнинг ютуғи эканини тушунтирдим.

-  Сиз терма жамоага кўпгина ёш футболчиларни жалб этмоқдасиз. Бу мажбурликдан қилинаётган ишми ёки ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистонда иқтидорли ёш авлод етишиб чиқяптими?


-  Бизда ҳозир ҳақиқатдан ҳам истеъдодли ёш футболчилар жуда кўп. Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатларининг доимий иштиркчисига айланиб бўлди. Мен миллий терма жамоага жалб этаётган ёшлар ҳам бу турнирларда қатнашган ва яхши тажрибага эга бўлган. Масалан, Янги Зелландияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бизнинг жамоа саккизинчи ўринни эгаллади. Яхши натижа. Аммо мен улар ярим финалгача етиб бора оларди, деб ўйлайман. Ўша турнирда иштирок этган йигитлар ҳозир ўз клублари етакчилари. Осиё Чемпионлар Лигасида ўйнаяпти. Мен Ўзбекистоннинг шу вақтгача бўлган энг кучли таркибини бошқаряпман, деб ҳисоблайман. Бу менинг ўта шахсий фикрим, албатта. Ҳозир таркибимизда  Аҳмедов, Денисов, Исмоилов, Хайдаров, Жепаров ва Гейнрих даражасидаги футболчилар бор. Ўйин улар атрофида қурилади. Бунга қўшимча равишда бизда Сергеей, Кримец, Шукуров, Хошимов, Соҳибов, Шомуродов каби ёш футболчилар ҳам бор. Айниқса, Шомуродовни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Ҳозирги пайтга келиб Элдор терма жамоанинг асосий таркиб футболчисига айланиб улгурди ва яқин келажакда жамоа етакчисига айланади, деб ўйлайман. У майдонда катта ҳажмдаги ишни бажаради. Жисмонан ҳам у жуда бақувват йигит. Дриблингга киришишдан қўрқмайди. Унинг индивидуал маҳорати – табиат инъоми. Кўпчилик футболчилар шундай техникага эга бўлиши мумкин. Аммо, Шомуродов ўз дриблингини керакли вақтда ишлата билади ва ўз вақтида тўпни шерикларига ҳам етказиб беради ёки дарвоза томон зарба йўллайди. Шунингдек, ҳужумларга сўнгги нуқтани қўйишни ҳам яхши эплайди. Келажакда топ-футболчи бўлиб етишади, деб ўйлайман.

-  У фаолиятини Европада давом эттириш ҳақида ўйлаб кўрмаяптими?


-  Ҳозир айрим Осиё клубларининг молиявий имкониятлари жуда кенг. Бирор араб клубига бориб, деградация қилиш ҳам мумкин. Афсуски, шундай мисоллар ҳам учраб туради. Аммо Шомуродов айнан Европада фаолият юритмоқчи. Ўсишни истаяпти. У мана шу йўналишда фикрлаётгани мен учун ёқимли.

-  Ёшлар мавзусини якунида яна бир савол: Мамлакатда шундай иқтидорли ёш футболчилар авлодини етишиб чиқиши тасодифми ёки мамлакатдаги футболга бўлган эътибор натижасими?


-  Ўзбекистонда футбол жадаллик билан ривожланаётганининг асосий сабабларида бири – президент қарорига мувофиқ ҳукумат томонидан ушбу спорт тури доимий равишда қўллаб-қувватланади ва молиялаштирлади. Футбол инфраструктураси, моддий базаси яхшиланмоқда. Тошкент бўйлаб саёҳат қилсангиз, ўнг ва чап томонингизда болалар эрталабдан кечгача футбол ўйнаётган майдонларни кўрасиз. Ҳар бир вилоятда халқаро мусобақаларни ўтказа оладиган стадионлар қурилган. Ҳар бир футбол клуби ўз қошида болалар футбол академиялари очиши мажбурияти қўйилган. Шу ўринда футбол ривожи учун ўз қалби ва юрагини тиккан Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмоновнинг ҳам хизматларини алоҳида таъкидлаб кетишни истардим.

-  Ўзбек футболининг халқаро майдондаги энг ёрқин намоёндаси – Равшан Эрматов ҳисобланади. Унинг феномени нимада?


-  Биринчи навбатда, Равшан – қон-қонигача профессионал. У ўз устида ишлаш бўйича ҳар куни олиб борадиган машқлари, ҳеч бир спортчининг тушига ҳам кирмаган бўлса керак. Бу – улкан меҳнат. Шу билан бирга, албатта, истеъдод. Унинг отаси футбол мураббийи бўлган, Олий лига ўйинларида ҳакамлик қилган. У ўғлига тўғи тарбия бера олган. Менимча, Равшан – бугунги кунда дунёнинг энг яхши ҳаками.

-  Ўзбекистон терма жамоаси  ФИФА рейтингида Россияни ортда қолдириб, ўзининг энг яхши кўрсаткичини такрорлади. Бу рейтингга эътибор қаратасизми?


-  Албатта, халқаро рейтингда жамоанинг юксалишини кўриш ёқимли. Ўртоқлик учрашувларида рақиб танлаш борасида ҳам бу маълум устунликлар беради. Ҳамма рейтингдаги ўрнингга қарайди. Ўсиш ва ривожланишни кўриш – ажойиб.

-  Жамоа олдида қандай вазифа турибди?


-  2018 йилда Россияда бўладиган Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш”.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика