UZ

Сўнгги янгиликлар

13:59Слот ёзда Салоҳ, Трент Александер-Арнольд ва ван Дейкнинг шартномалари билан вазият ҳақида гапирди  0 13:48Тимур Кападзе мураббийлар штабида кимлар ишлаши маълум  4 13:30Анвар Ҳожимирзаев Кападзедан хафа бўлдими?  6 13:07Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Хитой клубига қарши асосий таркиби маълум   2 12:47Осиё Кубоги-2025 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди — Ўзбекистон "А" гуруҳидан ўрин олди  1 12:30Тимур Кападзе: "Гвардиола Ҳусановни дарҳол "олов"га ташлади"  5 12:13Расман: "Андижон" словениялик футболчи билан шартнома имзолади  3 11:49Тимур Кападзе Машарипов ва Ўруновнинг жароҳати ҳақида гапирди  12 11:45"Гап пулда бўлса, ўша пулни мен сенга бераман"  12 11:27Даврон Файзиев: "Катанец ўрнига хорижий мураббий варианти ҳам кўриб чиқилди. Кападзе унинг ёрдамчиларини қолдиришга қарор қилди"  16 10:43Шесни ёки Пенья? Флик ўз танловини айтди  4 10:06Осиё кубоги олдидан сўнгги репетиция. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Хитой клуби билан ўйнайди  4 09:51Микель Артета: "Ҳозир бу жуда оғриқли, лекин биз келажакка қарашимиз керак"  4 09:19 Неймар 12 йилдан сўнг "Сантос" таркибида майдонга тушди  3 08:48Расман: Сардор Қобулжонов янги мавсумда "Хоразм"да ўйнайди  1

Самвел Бабаян: "Мураббийлар штабидагилар менга ёрдам беришади" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Мураббийлар штабидагилар менга ёрдам беришади"

Хабар берилганидек, кеча "Пахтакор" клуби акциядорлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, унда жамоа бошқарув тизимида ўзгариш бўлгани маълум қилинганди.
Унга кўра, "Пахтакор" президенти Ботир Раҳимов акциядорлар билан келишган ҳолда бош мураббий лавозимидан воз кечиб, жамоа бошқарув тизими, клуб ва академиянинг натижалари учун асосий жавобгар шахс сифатида Самвел Бабаянни тасдиқлади. Демак, бундан буён жамоаларнинг натижаларига Самвел Вячаславлович масъул бўлади. Шу кунгача вице-президент сифатида ишлаб келаётган Бабаян "CA"га қисқача интервью берди.

- Самвел ака, ўзбек футболи учун янгилик бўлган ҳолат ҳақида маълумот берсангиз.
- Бундай тизим Европада оммалашган. Яъни клуб менежери клуб академияси, бошқарув тизими, асосий жамоа натижаларига жавобгар бўлади. Клубимиз акциядорларининг йиғилишида шундай қарорга келинди. Ўзингиз айтганингиздек, футболимиз учун бу янгилик бўлди. Бу ўзгариш ўзини қай даражада оқлашини вақт кўрсатади.

- Машғулотларни ким ўтказади?
- Мураббийлар штабидагилар бу борада менга ёрдам беришади.

- Ўйиндан кейин ўтказиладиган матбуот анжуманларида ким иштирок этади?

- Буни ўйлаб кўрамиз, балки ўзим қатнашарман.

Камолиддин Алимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика