UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  2 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  4 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  18 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  25 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6

Самвел Бабаян: "Мавсумнинг энг муҳим ўйинида ғалаба қозондик" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Мавсумнинг энг муҳим ўйинида ғалаба қозондик"

"Локомотив" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг "шерлар" бош менежери Самвел Бабаян ўз фирклари билдириб ўтди.

"Бугун мавсумдаги энг муҳим ўйин бўлиб ўтди. Турнир жадвалида келиб чиқиб, чемпионлик баҳси бўлди. Чемпионлик учун дадил қадам ташладик. Ушбу ғалабадан жуда харсандмиз. Қолган ўйинларда ҳам ўз мухлисларимизни қувонтиришга ҳаракат қиламиз.

"Локомотив"га қарши ўйинда дуранг ҳам қониқтирарди. Аммо биз майдонга ғалаба учун тушгандик ва ўз режамизни муваффақиятли амалга оширдик. Биз ҳали расман чемпион бўлмадик. Қачонки бу масалани расман ҳал этсак, ўшанда буни нишонлаймиз.

Мен ўз футболчиларим билан ишлашимдан фахрламан ва завқ оламан. Ҳар қандай мураббий бунақанги юқори даражадаги футболчилар билан ишлашни исташи аниқ", - деб гап бошлади Бабаян.


- БААлик ҳакамлар бугун қандай ишлашди? Умуман четдан ҳакам олиб келиш кимнинг ғояси эди?

- Мен ҳакамлар ишига аралашмайман. Бу ҳақда маълумотга эга эмасман.


- Қайси "Локомотив" кучлироқ эди. Ҳаким Фузайловнинг жамоасими яхшироқмиди ёки Вадим Абрамовникими?

- Мен бу ҳақида бир нарса дея олмайман. Яхшиси клуб раҳбарларининг ўзлари баҳо беришсин. Фурсатдан фойдаланиб ОАВ орқали ўз мухлисларимизни табриклаб қоламан. Барчага раҳмат айтмоқчиман.


Шаҳбоз Беғамов ёзиб олди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика