UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Самвел Бабаян мағлубиятнинг сабабини айтди Янгиликлар

Самвел Бабаян мағлубиятнинг сабабини айтди

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финали доирасида "Сурхон" майдонида учралган мағлубиятдан кейин "темирйўлчилар" бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Биринчи навбатда рақибларни навбатдаги босқичга чиққани билан табриклайман. Ўйинга тўхталадиган бўлсам, бугун ташаббус бизнинг томонда бўлди. Аммо ҳимояда йўлга қўйилган қўпол хатолардан кейин ўйинда иккинчи рақамли бўлиб кўринган жамоа ғалабани қўлга киритди.

Ҳимояда хатоларимиз катта эканлиги кўриниб турибди. Бу борада ишлашимиз керак. Ҳимоя ва ҳужумнинг боғланиши эса муаммо бўлаяпти.

Бугун таркибда ўзгаришлар қилишга мажбур бўлдик. Чап қанот ҳимоячимиз Олег Зотеев жароҳатланганди. Унинг ўрнини марказий ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев билан тўлдирдик. Балки хатоларнинг бир қисми шу жиҳат билан боғлиқдир. Умумий олганда эса ўйин сифатимизда кичик пасайишни кўрдим. Шу боисдан хатоларни кўриб чиқиб, уларни тўғрилаш борасида ишлашимиз керак.

Пенальти? Буни муҳокама қилиш мен учун жуда қийин. Чунки вазият мен учун унчалик кўринмади. Тўғрисини айтсам, бу ҳозир муҳим ҳам эмас. Ҳимоядаги хатоларимизни тахлил қилиш мен учун муҳимроқ.

Рейтинг: -253   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика