UZ

Сўнгги янгиликлар

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  22 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Самвел Бабаян: "Сўғдиёна"дан учралган аламли мағлубиятдан кейин бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Сўғдиёна"дан учралган аламли мағлубиятдан кейин бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Навбаҳор" (1:2) учрашувидан кейин наманганликлар устози Самвел Бабаян журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйин ҳақида

- "Навбаҳор"нинг барча ўйинлари қизиқарли ва курашларга бой тарзда кечмоқда. Ўйлайманки, баҳс сўнгги дақиқаларгача барчани ҳаяжонда ушлаб турди. Бир киши кўп бўлиб қолганимизга қарамасдан, анча вазиятларни кўкка совурдик. "Сўғдиёна"дан учралган аламли мағлубиятдан кейин бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. 

Футболда битта рақибни икки марта ютиш қийин. Буни қарангки, Кубокдан кейин Суперлигада ҳам яна "Қизилқум" билан тўқнаш келдик. "Қизилқум" чемпионат етакчиси ва биз уларни мағлуб этишнинг уддасидан чиқдик. 

Жамоамиз йигитларига ўйин учун раҳмат айтаман. Мухлисларни ва ҳоким Шавкат Шокиржоновични ғалаба билан қутлайман. У киши "Навбаҳор" учун ҳаммасини қилмоқда. Ғалабани у кишига бағишлаймиз.

- Элгужа Григалашвили ва Нурилло Тўхтасинов асосий таркибда майдонга тушмади. Сабаби нимада?

- Ўйин учун танланган тактикадан келиб чиқиб шундай қилинди. Кичик ротацияга қўл ургандик. Шундай бўлса-да, кейинроқ уларни майдонга туширдик.  

- 2-таймда "Навбаҳор" бир киши кўп бўлиб тўп тепгани сезилмади...

- Бу психологияга боғлиқ ҳолат. "Сўғдиёна" билан учрашувда биздан ҳар тарафлама омад юз ўгириб, мағлуб бўлгандик. Бошқа тарафдан айтсак, тўпни назорат қилиб, гол уришимиз лозим эди.

- Кубокдаги ва ҳозирги "Қизилқум" ўртасида фарқ сездингизми?

- Фарқи йўқ. Ўшанда ҳам жиддий курашишганди, бугун ҳам. "Қизилқум" юқори савияли ўйинчилардан тузилган жамоа. Бежиз улар чемпионатда етакчилик қилишмаяпти.

- "Навбаҳор" тиғиз тақвимга эга. Жамоа бунга қанчалик тайёр?

- Жамоада футболчилар етарли, ротацияга қўл урамиз. Чемпионатда кетма-кет ўйинлар бўлишига сабаб оралиқ "пауза"лар кўп. Албатта, максимал кучимизни сарфлаб, ижобий натижа қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика