Самвел Бабаян: "Адолатсиз мағлубият бўлди"
04 мар 23:39
Янгиликлар
Самвел Бабаян: "Адолатсиз мағлубият бўлди"
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Афсуски, бугун ўз мухлисларимизни хурсанд қила олмадик. Адолатсиз мағлубият бўлди, камида дурангга лойиқ эдик. Рақиб ҳимояда тактик бехато ҳаракат қилди. Ўз навбатида биз ҳам ҳужумда ёмон кўринмадик, кўплаб вазиятлар яратдик. Фақат гол уришимиз керак эди. Ўтказиб юборилган ҳар икки голни оладиган бўлсак, иккита зарба иккита гол бўлди. Ҳимояда жуда қўпол хатога йўл қўйдик. Бу эса рақибнинг ғалабасини таъминлади. Чемпионат энди бошланди, ҳали қиладиган ишимиз кўп. Биз ҳамон изланишлар босқичидамиз. Узоқ йўл босиб келган мухлислардан узр сўрайман. Ҳар бир мағлубият жамоа учун дарс бўлади. Биз ҳам бундан ижобий хулоса чиқаришга ҳаракат қиламиз.
- Биринчи ўйиндан кейин 60 фоизга ўз даражамизни кўрсатдик деб айтиб ўтгандингиз. Бугунги учрашувдан кейин нима дея оласиз?
- Ҳамон ўзимизни тўлиқ кўрсата олганимиз йўқ. Лекин қайсидир жиҳатларда ўсиш бор деб ўйлайман. Баъзан жуда кенг бўлиб ўйнаяпмиз, буни ҳам кўриб чиқиш керак. Имкониятимиз анча юқори, вақти келиб буниям намоён этамиз. Бизга яхши ташкилотчилик етишмади, "Қизилқум" жамоасини алоҳида таъкидламоқчиман. Улар 1-турда ҳам яхши ўйнашганди, рақиб қандайдир мўжиза туфайли ғалаба қозонган эди. Бугун ҳам навоийликлар яхши савияда ўйнашди. Бизда муаммолар бор ва нималигини яхши биламиз. Тезроқ ушбу муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар
20 та қуруқ ваъдалар билан
Яхшиям 5 6 та зарба бермади Қизилқум