UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  2 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  7 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2

Самвел Бабаян: Жаҳон чемпионатига чиқиш учун имконият сақланиб қолди Янгиликлар

Самвел Бабаян: Жаҳон чемпионатига чиқиш учун имконият сақланиб қолди

Осиё минтақасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-туридан ўрин олган Эрон – Ўзбекистон (2:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Самвел Бабаян ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биринчи навбатда Эрон терма жамоасини Россия бўлиб ўтадиган ЖЧ–2018 турнирига чиққани билан табриклайман. Улар ҳақли равишда мундиал йўлланмасини қўлга киритганини тан олиш керак. Ўзбекистонда ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш учун ҳамон имконият сақланиб қолди.

Мазкур ўйинга тайёргарлик кўриш жараёнида кўплаб йўқотишларга дуч келдик ва бугунги ўйин бошида йўқотишлар яна биттага кўпайди. Бу учрашувдаги режамизга ўз таъсирини ўтказди ва кутилган ўйинни кўрсата олмадик. Станислав Андреевнинг жароҳат олиб, майдонни тарк этиши ва мажбурий ўзгартириш амалга оширганимиз сабабли ўйланган режага кўра Сервер Жепаров бугун майдонга туша олмади.


Юқорида таъкидлаганимдек, Жаҳон чемпионатига чиқиш учун имконият сақланиб қолди. Қолган икки ўйинда сифатли ўйин кўрсатиб, бор кучимизга ишга солган ҳолда ғалаба қозонишимиз ва олдинга интилишимиз керак”, – деди Самвел Бабаян.

Маълумот учун, 8-турдаги ғалабадан кейин Эрон терма жамоаси очколари сонини 20 тага етказиб, муддатидан аввал Россиядаги мундиалга йўлланма олди. Ўзбекистон 12 очко билан “А” гуруҳида учинчи ўринда боряпти.


Рейтинг: -293   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика