UZ

Сўнгги янгиликлар

00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  22 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  17 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  15 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  25 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  56 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 22:05Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2

Самвел Бабаян: "Ҳимоя чизиғига сифатли трансфер қила олмадик. Бизга Голбан ва Милович кабилар етишмаяпти" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Ҳимоя чизиғига сифатли трансфер қила олмадик. Бизга Голбан ва Милович кабилар етишмаяпти"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Сурхон" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Таъкидлаш жоиз, бу йилги чемпионат осон ўтмаяпти. Исталган рақибдан кучли қаршилик келиб чиқмоқда. Масалан ўтган "Бунёдкор" билан ўйин биз учун оғир кечганди. Бугун "Сурхон"га қарши ўйинда ҳам катта қийинчиликка дуч келдик. Ўз навбатида айтиш мумкин, чемпионат савияси ҳам ортди, шунингдек сифатли футболчилар ҳам кўпайиб бораяпти. Ўз хатоларимиз эвазига 2 та гол ўтказиб юбордик. Масалан, тўп ён чизиқдан ўйинга киритилган вазиятда яққол хатога йўл қўйдик, рақиб гол уриб кетди. Сўнги дақиқаларгача курашдик. Агар ўша охирги вазиятда Жокович гол киритганида бу ҳақиқий камбэк, балки байрам ҳам бўларди.

Мухлислар бизни охиригача қўллаб-қувватлашди, рахмат айтаман. Уларга бугунги ўйинда ғалаба тақдим этмоқчи эдик. Бироқ баъзи омиллар сабаб бунга эриша олмадик.



- Чемпионликни мақсад қилган жамоа 4 та турдан сўнг 6 очко жамғариши яхши ҳолат эмас. Буни қандай изохлайсиз?

- Жуда кутгандим шу саволни. Биласизми, футболда жамоа муваффақиятига сабаб нима? Тўғри мудофаа, кучли ҳимоя. Бизга ҳимоя чизиғида Милош Милович, Игорь Голбан каби футболчилар етишмаяпти. Улар жамоамизни тарк этишди, ўринларига муносиб трансфер қила олмадик. Гол ураяпмиз, лекин кўп гол ҳам ўтказиб юбораяпмиз. Бизда мудофаа бўйича камчиликлар кўзга ташланаяпти.

- Захираларни кўп амалга оширмайсиз, баъзан алмаштиришлар жуда кеч амалга ошади. Бунинг сабаби нима?

- Бизда тенг кучли иккита таркиб бор эмас. Асосий таркибга муносиб деб ҳисоблаётганларимиз 12 нафарни ташкил этади, қолгани ёш футболчилар. Никабадзени ўйиннинг боришидан келиб чиқиб майдонга туширмадим. Чунки, учрашувдаги темп ўта юқори эди, бирданига уни майдонга ташлаб қўшилиб кетгунича таваккал қилишга фурсат йўқ эди. Фаррух Сайфиев терма жамоада ўйнаб қайтди, чарчоқ бўлади. Азим Аҳмедов жамоа сардори, бугун у гол урди, ўзининг етакчилик қобилиятини намойиш этди.






Рейтинг: -49   

Фикрлар

+9   
31 мар 22:48:42
عبد الرحمن
Шу Бабаян айбини тан олмай доим бахона қилар экан.
-Эй Баба сен навбахорга чемпионатдаги энг кучли футболчиларни йиғиб хам натижа курсатолмай селекцияни бахона қилябсан!
БАБА АУТ!!!
+8   
31 мар 23:12:48
Mamadiyorov Mahmud
Ван Дейкни олиб келиб берса ҳам ҳеч нарса ўзгармайди, ўзбекларни ахмоқ қилиб соққа қилиш билан овора бу дашноқ.
+7   
31 мар 23:07:01
А.Ж.Т
Навбаҳорга ҳимоячимас, ТРЕНЕР етишмаяпти. Таркиб 3 йилдан бери зўр аслида)
+6   
31 мар 23:12:34
W. W. W Uz
Бабани кулидан келгани шу узи, Навбахор мухлислари нимадан умид килишияпти билмадим. Утган йилги нтижасиниям такрорлолмайди хатто бу йил. Баба тринер эмас у соккакаш.
+6   
31 мар 22:53:56
Сайдулло Азамов
7 урин Бабаянга ёмонмас шу етарли
+6   
31 мар 22:48:19
Пахтакор / 2017
Плохому танцору яйца мешают дирмиди
+6   
31 мар 22:44:00
Рустамжон
Шу ифлос қачон айбини бўйнига олар экин
+5   
31 мар 23:02:55
Haqiqat-2
Бу ШАХС МТЖда мураббий булганида хам 22 талик таркибдан доим 14 тасини уйнатган! Колганлар заменани иситиб утиришар эди. Умуман олганда, айбини ТАН олмиди. Хотя Миржалол Кушокович ы кипкуйдик диб гапирган
+5   
31 мар 23:01:21
Sodiq
Бу Бабаянни факат кучли фудболисларни уйнатиб айбини ювиб келади Унд тренерлик кобилияти нол
+5   
31 мар 22:57:00
Сайдулло Азамов
Шу тарктбдан нолиётган булса бу итга ким керак Рюдигерни обкевол барибир чемпион була олмайсан чунки сен
+5   
31 мар 22:52:02
JAHONGIR-707
Демак бу йил учун ҳам баҳона тайёр эканда - Голбан кетиб қолди
+5   
31 мар 22:51:01
Farxod Farxod
Navbahorni shu tarkibidan noliyatgan bòlsa
E òzi qargish olgan bu
+5   
31 мар 22:46:53
ALI MOON
Бабаян в отставку, хватить не ужели не понимаешь что ты не добьеш результат, не умеешь управлять команду , болельщики устал уже
+5   
31 мар 22:45:14
Haqiqatparvar
Муйловинга к....м унда Голбанни нега бервординг Насафга чёрт
+5   
31 мар 22:44:50
Рустамжон
Шу ифлос қачон айбини бўйнига олар экин
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика