UZ

Сўнгги янгиликлар

21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  4 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  19 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  28 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  3 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4

Самвел Бабаян: "Ҳимоя чизиғига сифатли трансфер қила олмадик. Бизга Голбан ва Милович кабилар етишмаяпти" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Ҳимоя чизиғига сифатли трансфер қила олмадик. Бизга Голбан ва Милович кабилар етишмаяпти"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Сурхон" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Таъкидлаш жоиз, бу йилги чемпионат осон ўтмаяпти. Исталган рақибдан кучли қаршилик келиб чиқмоқда. Масалан ўтган "Бунёдкор" билан ўйин биз учун оғир кечганди. Бугун "Сурхон"га қарши ўйинда ҳам катта қийинчиликка дуч келдик. Ўз навбатида айтиш мумкин, чемпионат савияси ҳам ортди, шунингдек сифатли футболчилар ҳам кўпайиб бораяпти. Ўз хатоларимиз эвазига 2 та гол ўтказиб юбордик. Масалан, тўп ён чизиқдан ўйинга киритилган вазиятда яққол хатога йўл қўйдик, рақиб гол уриб кетди. Сўнги дақиқаларгача курашдик. Агар ўша охирги вазиятда Жокович гол киритганида бу ҳақиқий камбэк, балки байрам ҳам бўларди.

Мухлислар бизни охиригача қўллаб-қувватлашди, рахмат айтаман. Уларга бугунги ўйинда ғалаба тақдим этмоқчи эдик. Бироқ баъзи омиллар сабаб бунга эриша олмадик.



- Чемпионликни мақсад қилган жамоа 4 та турдан сўнг 6 очко жамғариши яхши ҳолат эмас. Буни қандай изохлайсиз?

- Жуда кутгандим шу саволни. Биласизми, футболда жамоа муваффақиятига сабаб нима? Тўғри мудофаа, кучли ҳимоя. Бизга ҳимоя чизиғида Милош Милович, Игорь Голбан каби футболчилар етишмаяпти. Улар жамоамизни тарк этишди, ўринларига муносиб трансфер қила олмадик. Гол ураяпмиз, лекин кўп гол ҳам ўтказиб юбораяпмиз. Бизда мудофаа бўйича камчиликлар кўзга ташланаяпти.

- Захираларни кўп амалга оширмайсиз, баъзан алмаштиришлар жуда кеч амалга ошади. Бунинг сабаби нима?

- Бизда тенг кучли иккита таркиб бор эмас. Асосий таркибга муносиб деб ҳисоблаётганларимиз 12 нафарни ташкил этади, қолгани ёш футболчилар. Никабадзени ўйиннинг боришидан келиб чиқиб майдонга туширмадим. Чунки, учрашувдаги темп ўта юқори эди, бирданига уни майдонга ташлаб қўшилиб кетгунича таваккал қилишга фурсат йўқ эди. Фаррух Сайфиев терма жамоада ўйнаб қайтди, чарчоқ бўлади. Азим Аҳмедов жамоа сардори, бугун у гол урди, ўзининг етакчилик қобилиятини намойиш этди.






Рейтинг: -49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика