Самвел Бабаян: "Чемпионат қизиқарли курашларга бой тарзда кечишини тахмин қилиш қийинмас"
		
		12 фев 2022 17:30
        Янгиликлар	
	 
				 
				Самвел Бабаян: "Чемпионат қизиқарли курашларга бой тарзда кечишини тахмин қилиш қийинмас"
Унга кўра, “Навбаҳор” дастлабки тур ўйинини Наманганда Қаршининг “Насаф” клубига қарши ўтказадиган бўлди. Шу муносабат билан “Навбаҳор” клуби бош мураббийи Самвел Бабаян қуръа ҳақидаги фикрларини билдирди.
"Кимга қайси жамоа рақиб бўлиши, мавсумни қайси жамоага қарши бошлаш муҳим эмас, барибир, барча иштирокчилар “уй-сафар” тизимида ўзаро иккитадан ўйин ўтказишади. Қуръа 1-турда бизга “Насаф”ни рўбарў қилди. Бу чемпионатимизнинг ўзига хос хусусиятларга эга, кучли жамоаларидан бири, қаршиликлар сўнгги йилларда барқарор натижаларга эришиб келишмоқда. Асосийси, ареналарга катта футбол қайтмоқда ва мухлислар севимли жамоалари ўйинидан баҳраманд бўлишлари мумкин. Биламан, энг самимий ва фидойи ишқибозларимиз мавсумнинг дастлабки расмий учрашувини интизорлик билан кутишмоқда. Суперлига жамоаларининг таркибларини сезиларли кучайтиришаётгани, мавсум тайёргарликлари қизғин кечаётганидан келиб чиқсак, чемпионат қизиқарли курашларга бой тарзда кечишини тахмин қилиш қийинмас. Барчамиз футбол байрами бошланишини кутяпмиз", - деди Самвел Бабаян.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар