UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  1 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  5 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  61 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  25 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  47

Самвел Бабаян: "Бугун чемпионатдаги энг яхши ўйинимизни ўтказдик. Аммо ғалаба қозона олмадик" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Бугун чемпионатдаги энг яхши ўйинимизни ўтказдик. Аммо ғалаба қозона олмадик"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Металлург" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Уй ўйинлари бизда қийин кечади. Бугун чемпионатдаги энг яхши ўйинимизни ўтказдик. Аммо ғалаба қозона олмадик. Жуда кўп вазиятлар яратдик. Бироқ гол ура олмадик. Вазиятлардан фойдалана олмаслик бу ўйиндаги асосий камчилигимиз бўлди. Натижа қайд эта олмадик. Шу ўринда қандайдир эътироз бўлиши мумкин эди. Лекин бу ўйинга эътироз ҳам билдириб бўлмайди. Йигитлар бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Ўйинда тўлиқ устунлик қилдик. Бунақаси футболда бўлиб туради. Ишлашда, олдинга интилишда давом этамиз.

- Зоран Марушичнинг ўйини ҳақида сўрамоқчиман. Зоран бугун жуда қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Бош дарвозага гол ура олмади. Марушичнинг мавсум бошидаги формасини йўқотиб қўйишига сабаб нима бўлди?

- Жисмоний тарафлама Марушичнинг формаси жойида. Вазиятлардан фойдаланишда муаммо бўлаётгани бор гап. Икки-уч марта қулай имкониядан фойдалана олмади. Бунга нима сабаб бўлганини муҳокама қиламиз. 

- Зоран Марушичнинг вазиятлардан фойдалана олмаётганига балки футболчида психологик муаммолар борлиги сабаб бўлаётгандир. Бунга фикрга қандай қарайсиз?

- Мен фаолиятим бошида айтиб ўтгандим. Наманганда фақатгина рухий босимга бардош бера оладиганларгина ўйнай олади. Мухлисларга тўла стадион ўйинга ўз таъсирини ўтказади. Ўйлашимча, бу психология билан боғлиқ эмас. Бу натижа келтиришни жуда ҳам истаганликдан келиб чиқадиган ҳолат бўлиши мумкин. Минглаб мухлислар уйларига мамнун кайфиятда кетишларини жуда хоҳлашдан шу каби ҳолатлар келиб чиқди деб ўйлайман. Ҳужумчимиз Грузияда мавсумнинг энг яхши ҳужумчиси бўлган. Айнан шу сабаб, биз уни "Навбаҳор"га олиб келдик. Ўтган мавсум ҳужумчиларимиз деярли гол ура олишмади. Марушич вазиятларни якунлашни биладиган ҳужумчи. Балки у шароитга бироз мослашиши керакдир. 

- Охирги ўйинлардан кейин берилаётган саволларга деярли бир хил жавоб бермоқдасиз. Вазиятлардан фойдалана олмаслик, вазиятлардан фойдалана олмаслик... "Навбаҳор" эса "олтин очко"ларни йўқотмоқда. Вазиятлардан фойдалана олмаслик борасида ишлашга кеч бўлмадими? Биринчи давранинг охирги икки турида жуда қийин ўйинлар кутиб турибди. Баъзи ўйинчиларни ўзгартириш вақти келмадимикан?

- Вазиятлардан фойдалана олмаслик устида ишлаш учун ҳеч қачон кеч эмас. Бундан ташқари, биз бу масала устида ҳар доим ишлаймиз. "Олтин очко"ларга келсак, биз ҳам қимматли очколарни йўқотаётганимизни тушуниб турибмиз. Ўйинчиларни олиб ташлаш ёки жамоага янги ўйинчиларни олиб келиш борасида гапирадиган бўлсак, мен ҳам жамоа таркибини кучайтиришни истаган бўлардим. Бизда яна бир ой бор. Жамоани кучайтиришда айниқса ҳужум чизиғига эътибор берамиз. Жамоада селекцион ишлар давом этмоқда. 

- Азим Аҳмедовда жароҳат борми?

- Айни вақтда Азим Аҳмедовда жароҳат йўқ. Аммо "Локомотив"га қарши ўтган назорат ўйинида унда бироз муаммо юзага келди. Ҳозир Азим Аҳмедов тикланиш жараёнида.

Рейтинг: -38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика