

Telenord нашри хабар беришича, "Эвертон" клуби ҳужумчиси Мойзе Кен тез орада жамоани тарк этади. 19 ёшли ҳужумчи учун даъвогарлар сафига Италиянинг "Сампдория" клуби қўшилди. Генуяликлар Мойзени мавсум охирига қадар ижарага олишни ният қилганлар.
Эслатиб ўтамиз, Кен жорий мавсум АПЛнинг 9 учрашувида майдонга тушиб, 1 марта жамоадошининг голига ҳаммуаллифлик қилди.


