Сами Хююпя: “Ван Дейк – дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячиси”
20 янв 2020 22:58
Янгиликлар
Сами Хююпя: “Ван Дейк – дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячиси”
“Ливерпул”нинг собиқ футболчиси Сами Хююпя “қизиллар” ҳимоячиси Виржил ван Дейк ҳақида ижобий фикрлар билдириб ўтди.
“Менимча, Виржил айни пайтда дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячиси. Унинг бўш “нуқта”си йўқ.
У “Ливерпул”га келгунига қадар жамоага етакчилик етишмаётганди. Милнер ва Хендерсондан кўп нарса талаб қилинаётганди.
Ван Дейк келгач, юқоридаги икки футболчидан босим бироз йўқолди ва яна бир етакчи жамоага қўшилди. У барчага ишонч бахш этади, Виржил билан барча футболчилар янада яхшироқ ўйин намойиш эта олишади”, дейди Хюпя.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар