UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59Ана бўлмасам! Кейн "Тоттенхэм"га қайтадими?!  2 15:30"Мен майдонда гапираман, бу ўзимни ҳимоя қила оладиган ягона жой"  2 15:00Дарвозадан дарвозага гол урган, Милитао ва Бруну билан бир сафда турган ҳамда интервьюси туфайли хижолатда қолган "Пахтакор"нинг янги посбони билан яқиндан танишамиз  1 14:38Бобир Абдихолиқов "Насаф"ни тарк этди!  15 14:18Суперлига-2025. Дастлабки иккита тур саналари маълум қилинди  5 14:05Слот ёзда Салоҳ, Трент Александер-Арнольд ва ван Дейк жамоадан кетиши ҳақида гапирди  1 13:48Тимур Кападзе мураббийлар штабида кимлар ишлаши маълум  6 13:30Анвар Ҳожимирзаев Кападзедан хафа бўлдими?  9 13:07Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Хитой клубига қарши асосий таркиби маълум   2 12:47Осиё Кубоги-2025 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди — Ўзбекистон "А" гуруҳидан ўрин олди  3 12:30Тимур Кападзе: "Гвардиола Ҳусановни дарҳол "олов"га ташлади"  5 12:13Расман: "Андижон" словениялик футболчи билан шартнома имзолади  4 11:49Тимур Кападзе Машарипов ва Ўруновнинг жароҳати ҳақида гапирди  12 11:45"Гап пулда бўлса, ўша пулни мен сенга бераман"  16 11:27Даврон Файзиев: "Катанец ўрнига хорижий мураббий варианти ҳам кўриб чиқилди. Кападзе унинг ёрдамчиларини қолдиришга қарор қилди"  17

Сами Ал Жабер: "Менимча, финалда "Ал Ҳилол" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади" Янгиликлар

Сами Ал Жабер: "Менимча, финалда "Ал Ҳилол" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади"

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг иккинчи финал учрашуви бўлиб ўтади. Япониянинг Сайтама шаҳрида кечадиган баҳсда "Урава Редс" Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубига қарши майдонга тушади. Маълумки, биринчи ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган.


"Ал Ҳилол" афсоналаридан бири Сами Ал Жабер бугунги учрашув олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди. Ал Жабер 2000 йил "Ал Ҳилол" ушбу мусобақада ғолиб чиққан, фақат ўшанда мусобақа Чемпионлар кубоги деб юритиларди.

- "Ал Ҳилол"нинг бу йил ОЧЛда муваффақиятли иштироки сабаби нимада?
- Биз "Ал Ҳилол"ни доим бир текис ўйнайдиган жамоа сифатида биламиз. Бу ерда клуб мураббийлари ва футболчилар бир текис иш олиб боришади. 2009 йилдан бошлаб клуб олдига қисқа, ўрта ва узоқ муддатли режалар қўйилди ва клуб навбати билан ушбу режаларни амалга оширишга ҳаракат қилиб келмоқда.

- Омар Хрбиннинг ўйини сизда қандай таассурот қолдиряпти?
- У шубҳасиз ҳозирги пайтда Осиёнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири. Хрбин "Ал Ҳилол"га келганидан бери мунтазам ишламоқда ва янги жамоага тезда мослашиб олди. Суриялик ҳужумчи "Қирол Кубоги"да зафар қучишимизга яқиндан ёрдам берди. У "Урава" билан кечган биринчи баҳсда учта тўп киритиши мумкин эди, бироқ фақат битта гол билан кифояланди. Лекин жавоб ўйинида ўзини тўлиқ кўрсата олади.

- Финалнинг иккинчи учрашувидан нима кутяпсиз?
- Ар Риёдда кечган баҳс "Ал Ҳилол"нинг устунлигида кечди ва буни ҳамма кўрди. Биринчи таймнинг ўзиёқ бизнинг жамоа фойдасига 3:1 ёки 4:1 бўлиши мумкин эди. Аммо футболчиларимиз қулай имкониятлардан фойдалана олишмади, қолаверса рақиб дарвозабони ҳам ўз ишини яхши бажарди. Албатта, Карлос Эдуардонинг жароҳат олиши чатоқ бўлди, бу билан "Ал Ҳилол" 30 фоиз кучини йўқотди. Аммо бизда Наваф Ал Обид, Салим Довсари, Омар Хрбин каби футболчилар бор ва ҳаммамиз жамоага ишонамиз.

- Сиз "Ал Ҳилол"да 20 йилни ўтказгансиз. Қандай хотиралар ёдда қолган?
- Эсда қоларли хотиралар ниҳоятда кўп. Мен бу жамоада ўйнашни бошлаганимда 14 ёш эдим. Фақат "Вулверхэмптон"га ижарага берилганимда бу клубда тўп тепмаганман, қолган вақт доим "Ал Ҳилол" билан бўлганман.

- Финалдан қандай натижа кутяпсиз?
- Албатта, "Ал Ҳилол"нинг ғалабасини. Менимча, биз 2:1 ҳисобида зафар қучамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика