UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  8 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  35 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Самарқандда “ЎФА Кубоги” баҳслари старт олади Янгиликлар

Самарқандда “ЎФА Кубоги” баҳслари старт олади

Маълумки, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ўзаро меморандум имзолаганди.

Ана шу меморандум асосида юртимиздаги Олий таълим муассасалари ўртасида футбол бўйича “Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Кубоги” мусобақаларини ўтказишга келишиб олинганди.

ЎФАнинг тасдиқланган режасига асосан 27 мартдан 5 апрелга қадар Самарқандда «ЎФА Кубоги»нинг биринчи босқич ўйинлари бўлиб ўтади. Унда вилоятдаги саккизта Олий таълим муассасалари жамоалари икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро куч синашишади. Булар, “А” гуруҳида  Самарқанд давлат архитектура қурилиш институтининг “СамДАҚИ”, Самарқанд давлат университети Жисмоний маданият факультетининг “СамДУ-1”, Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалининг “ТАТУ”, Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг “СамҚХИ”, “В” гуруҳида Самарқанд давлат университети талабалари термасининг “СамДУ-2”, Самарқанд иқтисодиёт сервис институтининг “СамИСИ”, Самарқанд давлат чет тиллар институтининг СамДЧТИ” ҳамда  Самарқанд тиббиёт институтининг “СамМИ” жамоаларидир.

Талабалар Самарқанд шаҳридаги “Олимпия” номли ИБЎСМ ҳамда БЎСМ-2 майдонларида кураш олиб боришади. Гуруҳ ўйинлари 27 мартдан 1 апрелга қадар давом этади, 3 апрелда ярим финал, 5 апрелда эса финал учрашуви ўтказилиши белгиланган.

Турнир ғолиби апрель ойининг иккинчи ярмида айнан Самарқандда ташкиллаштириладиган иккинчи босқичга йўлланма олади. Мусобақа қонун-қоидасига мувофиқ иккинчи босқич тўрт минтақада ташкиллаштирилади – Наманган, Самарқанд, Урганч ва Тошкент шаҳарларида. Самарқанд минтақасида мезбонлардан ташқари Қашқадарё, Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ғолиблари иштирок этишади.

Қолган уч минтақа қатнашчилари:
Наманган шаҳрида – Наманган, Андижон, Фарғона вилоятлари;
Урганч шаҳрида – Хоразм, Бухоро вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси;
Тошкент шаҳрида – Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳар мусобақалари ғолиблари.  
 
 “ЎФА Кубоги” баҳслари орқали талабалар ўз имкониятларини чамалаб олишлари билан бир қаторда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳам таъминланмоқда. Қолаверса, мусобақа ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг қалбида Ватанга садоқат, ўзига ишонч, спортга муҳаббат туйғуларини уйғотишга ҳам хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика