UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  0 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  7 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  6 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  8 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  33 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  4 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0

Самарқанд ва Шипилов учун "қора" кунлар давом этади. "Пахтакор" - "Динамо" учрашувидан 8та факт Янгиликлар

Самарқанд ва Шипилов учун "қора" кунлар давом этади. "Пахтакор" - "Динамо" учрашувидан 8та факт

Кеча Суперлиганинг 14-турида Тошкентда "Пахтакор" - "Динамо" жамоалари ўзаро тўқнаш келди.

Қизиқарли ва голларга бой ўтган ўйинда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.  Мазкур учрашувдан сўнг бир қатор қизиқарли фактларга тўхталиб ўтсак. 


1. Ушбу беллашув жамоалар тарихидаги 50 ўйин сифатида тарихга кирди.

2. Андрей Шипилов мураббийлик фаолиятида тўққизинчи бор "Пахтакор"га қарши майдонга чиқди ва уларнинг барчасида мағлубиятга учради. 

3. Кеча майдон эгалари таркибида Пшемислав Банашак, Илья Мартинович дебютини ўтказди. Полшалик ҳужумчи жамоадаги илк баҳсида гол урди. Меҳмонларда эса Марат Бикмаев, Элгужа Григалашвили, Шоҳруҳ Маҳмудхожиев дебютини нишонлади.

4. Драган Черан бу йил ҳисобидан Суперлигадаги 6 голини урди. У гол урган учрашувларда  "Пахтакор" мағлубиятга учрагани йўқ.

5. Марат Бикмаев жорий мавсумдаги биринчи тўпини "Пахтакор" дарвозасига киритди. Ҳужумчи жамоасининг иккинчи голига ҳам муаллифлик қилди.

6. "Шерлар" ушбу мавсумда биринчи маротаба битта ўйинда 3та гол уришга муваффақ бўлди. 

7. "Пахтакор" самарқандликлар билан ўзаро ўйинлардаги 103 голини урди, 39 ғалабасини тантана қилди.

8. "Динамо"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 8та учрашувга етди. Жамоа сўннги бор 5-турда  "Локомотив"дан устун келганди.



Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика