UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  0 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  0 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  7 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  3 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  4 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  2 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  17 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  7 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  5 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  7

"Салом, менга ёрдаминг керак". "Барселона"нинг Рим-2009 финалидаги ғалабасида телепродюсернинг ҳам қўли бор экан Янгиликлар

"Салом, менга ёрдаминг керак". "Барселона"нинг Рим-2009 финалидаги ғалабасида телепродюсернинг ҳам қўли бор экан

Римдаги ЧЛ-2009 финалига бир неча кун қолганида Пеп Гвардиола ўта муҳим баҳсга жамоасини ўзгача услубда рухлантиришга қарор қилди.

Каталониянинг TV3 телеканали продюсери Санти Падрога қўнғироқ қилди: "Салом, Санти. Учрашишимиз керак. Чемпионлар лигасини ютишда ёрдаминг керак бўлади".


Вазифа бажарилди ва Гвардиола тайёр бўлган видеони кўриб йиғлаб юборди. Санти айнан Пеп истаган нарсани қила олганини тушунди.


Финалдан аввалги машғулот жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий томонидан эрта тўхтатилгани "Барселона" футболчиларини ҳайрон қолдирди. Машғулотдан сўнг доимо Виктор Вальдес биринчи бўлиб кийиниш хонасига кирарди. Римда ҳам шундай бўлаётганди, аммо эшик ёпиқ экан. У эшикни тақиллатди. Пепнинг ассистентларидан бири эшикни очди, бироқ Вальдеснинг йўлини тўсиб, футболчилар бироз кутиб туриши ҳақида айтди. Виктор нима бўлаётганини тушунмаётган эди. Бироз ўтиб футболчилар ичкарига кирди.

Гвардиола ҳамма уни эшитиши учун баланд овозда гапирди: "Йигитлар, сиз буни томоша қилишингизни хоҳлайман. Роҳатланинг. Биз жамоавий меҳнат эвазига Римдамиз!" Кийиниш хонасидаги чироқ ўчди, хона марказидаги катта экранли телевизор ишга тушиб, унда "Гладиатор" фильмидаги қўшиқ янграй бошлади.


Гвардиоланинг дўсти Санти Падро фонида "Гладиатор" саундтреки бўлган "Барселона"нинг ҳар бир футболчиси ҳақида етти дақиқалик илҳомлантирувчи ролик тайёрлади.


Барча футболчилар, ҳатто ўша мавсум захирада қолиб кетганлар ҳам фильмда тилга олинди. Роликда ҳамма кўрсатилди. Фақат Пеп Гвардиоладан ташқари - мураббий ушбу видеода унинг иши ҳақида ҳеч қандай кадр ва сўз бўлмаслиги борасида келишиб олганди. Фильм якунланганида кийиниш хонасида жимлик ҳукм сурарди. Футболчилар аввалига ҳайратдан, кейин эса ҳиссиётлардан қимирлай олишмади. Йигитлар бир-бирига қараб қўйишди, баъзиларнинг кўзидан ёш оқарди. Габриэль Милито шундайларнинг бири эди: У финалда майдонга туша олмади. Футболчилар ўз-ўзидан қўлларини бир-бирининг елкасига қўйишди. Бу ҳақиқатдан ҳам унутилмас онлар эди.


Ўша ролик керакмиди? "Бу видео жиддий таъсир қилдими ёки йўқ, аммо финалнинг дастлабки дақиқаларида жуда ёмон ўйнаганмиз" - деганди Иньеста бир нечай йилдан сўнг. Гвардиола ушбу видео ҳақида гапираётиб, футболчиларга рухлантираман деб, бироз ошириб юборганини тан олган.


Энди эса ўша фильмни эътиборингизга ҳавола қиламиз.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика