

Учрашув вақтида меҳмонлар форварди Муҳаммад Салоҳ бурчакдан тўпни ўйинга киритаётган вақтида мухлислардан бири унга қарата ирқий камситувчи сўзлар билан бақирган. Ушбу ҳолат видеоёзувга тушиб қолиб, ижтимоий тармоқларга тарқалиб кетганди. Кейинчалик “Вест Хэм” воқеа юзасидан тергов ишларини ташкил қилди ва далилларни полицияга топширди.
Мисрликни ҳақорат қилган айбдор 48 ёшли Брэдли Тамвуд эканлигини аниқланди ва у ўз айбини тўлиқ тан олди. Суд Брэдлини уч йилга стадионларга кириш ҳуқуқидан маҳрум этди ва 400 фунт жаримага тортди. Шунингдек, Тамвуд жабрланувчи ва судга 125 фунт товон пули тўлаши ҳам керак бўлади.



