UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  1 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  5 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  3 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 23:14ПСЖ — "Атлетико". Таркиблар маълум  10 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  28 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  174 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  39

"Салоҳ икки соатга миллатни бирлаштиради". Мисрда ЧЛ финалини қандай томоша қилишди? Янгиликлар

"Салоҳ икки соатга миллатни бирлаштиради". Мисрда ЧЛ финалини қандай томоша қилишди?

Муҳаммад Салоҳ бутун Мисрга бахт улашди.

Бу сурат Мисрдаги Гарбия вилоятининг Нагриг қишлоғида олинган. Нагригда Муҳаммад Салоҳ дунёга келган, расмдаги йигитча эса футболчи номидаги ёшлар маркази ёнида тўп тепмоқда.


Салоҳ фақат футбол ўйнаганда ҳам ўз қишлоғининг рамзига айланган бўларди, аммо у Нагригга доимо ёрдам беради: Пул ўтказади, мактаб, касалхона қуришга кўмаклашади, тўйларга пул ажратади ва ҳар йили уйига келиб, бутун қишлоқ аҳлини хурсанд қилади.


1 июнь куни кечаси бутун Нагриг телевизор қаршисида эди.


Нафақат Нагриг, балки бутун Гарбия вилояти (4 млн.дан ортиқ аҳолига эга).


Бу Гарбиядаги кафе.


Ушбу болакай эса Миср футболининг бўлажак юлдузи бўлиши мумкин.


"Ливерпуль" ўйнаётганда Қоҳирадаги хоҳлаган кафега киринг - бу ҳайратланарли! У икки соатга миллатни бирлаштиради ва биз атрофдаги барча ғамларни унутамиз" - дейди телебошловчи Ҳатем Кадус.


Ўтган финалда Салоҳ Серхио Рамос билан тўқнашувда елкасини жароҳатлаб, 30-дақиқада майдонни тарк этган эди. Бу сафар Салоҳ 2-дақиқада гол урди. Голни Гарбияда шундай нишонлашди.







"Ливерпуль"нинг иккинчи голидан сўнг мисрлик қатиққўл эркаклар ҳам йиғлаб юборишди. Бу гол "қизиллар"нинг ғалабасини англатар эди. Уларнинг кумири фаолияти давомида биринчи жиддий совринни қўлга киритди.

Салоҳ Чемпионлар лигаси совринини Гарбия ва хатто Нагригга олиб келса керак.

Рейтинг: +63   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика