Салоҳ: "АПЛда "Тоттенхэм"дан юқорироқ ўринни эгалладик, аммо бу ҳозир аҳамиятга эга эмас"

Aslanov Jasurbek
29 май 2019, 14:26
"Ливерпуль" вингери Муҳаммад Салоҳ "Тоттенхэм"га қарши бўладиган Чемпионлар лигаси финал учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Ўтган йили финалда мағлуб бўлдик, аммо бу сафар аксинча бўлишига умид қиляпмиз. Баҳс қийин бўлади, Премьер-лигада "Тоттенхэм" билан тўқнаш келдик ва натижада улардан юқори ўринни эгалладик. Бироқ ҳозир бу ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Финал - алоҳида ўйин ва унда ғалаба қозонмоқчимиз" - дейди Салоҳ.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports