UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  3 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  4 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  3 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Салимжон Зокиров: "Давралар оралиғида Суперлига жамоалари билан ўйнамоқчимиз" Янгиликлар

Салимжон Зокиров: "Давралар оралиғида Суперлига жамоалари билан ўйнамоқчимиз"

ПРО-Лига 18-туридан ўрин олган “Хотира-79” - “Ёзёвон” (1:3) учрашувидан сўнг мехмонлар бош мураббийи Салимжон Зокиров “Championat.asia” сайтига интервью берди.

- Ассалому алайкум Салимжон ака! Бугунги ғалаба билан табриклаймиз! Турнир жадвалига қарасак, бугун қўлга киритилган 3 очко билан“Ёзёвон” жамоаси 2-ўринга жойлашди. Бугунги учрашув ҳақида ва умуман биринчи давра ҳақида нималар дея оласиз?
- Табрик учун раҳмат! Мавсум бошида жамоамиз олдига биринчи даврани кучли учликда якунлаш вазифаси қўйилган эди. Бунинг учун камида 30 очко тўплашимиз зарур эди. Биз бу вазифани қайсидир маънода уддаладик. Биринчи давра якунида ўз майдомизда икки марта дуранг ўйнадик, агар бу учрашувларда ғалаба қозонганимизда, балким ҳозир турнир жадвалида биринчи ўринда бўлармидик. Ўтказилган учрашувлар биз учун оғир кечди. Сабаби бизда заҳирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтира оладиган футболчилар йўқ эди, шу билан бир навбатда биринчи давра давомида жароҳатлар ҳам бизга ўйинларни тўлиқ куч билан ташкил этишимизга йўл қўймади. Шундай холатда бўлсада, ҳар бир учрашувда охиригача курашган шогирдларимга раҳмат айтаман, қўлга киритилган очколар айнан уларнинг шижоати эвазига киритилди.

Бугунги учрашув ҳақида айтадиган бўлсак, “Хотира-79” жамоаси билан бўлиб ўтадиган учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик, бугун фақат ғалаба учун келгандик. Ушбу учрашув учун ҳимоявий тактика танладик,  сабаби “Хотира-79” жамоаси таркибида ҳам тажрибали футболчилар бор, мана улардан бири Собир Хамидов бугун дарвозамизни ишғол этди. Биз танлаган ҳимоявий ўйин тактикаси иш берди, учрашув давомида рақиб дарвозасини 3 бор ишғол этиб, якунда ғолиб бўлдик.

- Давралар оралиғида “Ёзёвон” жамоаси қандай мақсадларни режалаштирмоқда? Жамоа таркибига янги футболчилар келиб қўшиладими?
- Биз шу тахминан 10 кунлар атрофида Суперлига вакиллари "Қўқон-1912" ва "Навбаҳор", "Нефтчи" жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ташкил этмоқчимиз. Бу жамоалар билан ҳозирги кунда музокаралар олиб бораяпмиз, агар келишув муваффақиятли якунланса, биз бу жамоалар билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Таркибимизга янги қўшиладиган футболчилар ҳақида гапирсак, ҳозирча расман шартнома имзоланмагунича уларнинг исмларини ошкор қилмаган маъқул. Биринчи давра давомида қайси чизиқни кучайтириш лозим эканлигини кўриб олдик, албатта таркибимизга янги футболчилар келиб қўшилади.

Шунингдек жамоамиз давралар оралиғида Қувасой шаҳридаги “Арсиф” дам олиш масканида йиғин ташкил этиши режалаштирган, 10 кун давомида бу жойда машғулотлар олиб борамиз. Шу турнир жадвалига қарасак, молиявий имкониятларимиз юқори бўлмасада, вилоятимиздаги бошқа жамоаларидан кўп очко жамғарибмиз, эгаллаб турган ўрнимиз ҳам юқорироқ экан, буни албатта чиқариб қўйинглар.

Жамоамиз номидан Ўзбекистон профессонал футбол лигасига, раҳбарларига миннатдорчилик изҳор қиламиз. Биринчи давра давомида қимматли вақтини аямасдан, бизнинг учрашувларга ташриф буюриб, учрашувларни ёритаётганлиги учун “championat.asia” сайти ижодкорларига катта раҳмат, яқинда нишонлаган касб байрамлари яна бир бор муборак бўлсин!    

   
Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика