

Олдинроқ, Гернси полицияси йўқолган самолёт ва футболчини излаш ишларини тўхтатган эди. Бироқ Саланинг оиласи ўз ҳисобидан қидирув ишларини давом эттирмоқчи.
Маълумотларга кўра, футболчи яқинлари қидирув ишлари учун пул йиға бошлашди. Улар бир кун ичида 120 минг евро ишлаб топишди.
Эслатиб ўтамиз, бу трансфер ойнасида Сала "Нант"дан "Кардифф"га ўтган эди. 21 январь кечаси ҳужумчи хусусий самолётда Уэльсга учиб кетди ва қўнишдан бир соат олдин самолёт радарларга кўринмай қолди. 24 январь куни полиция қидирув ишларини тўхтатди.



