UZ

Сўнгги янгиликлар

22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  0 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  4 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  2 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  55 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  34 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  22 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2

Сайтда янги юзерлар! Янгиликлар

Сайтда янги юзерлар!

Хабарингиз бор, сайтимизда рўйхатдан ўтиш ёпиб қўйилганди.
14-18 июль кунлари оралиғида рўйхатдан ўтиш очилди ва бир неча нафар ўқувчилар сайтимиз "юзери"га айландилар. Аммо доим ҳам сайтимизда рўйхатдан ўта олмайсиз. Сабаби, биз бу ерда дўстлик ришталарини тузиш тарафдоримиз. Ҳар куни бир нечта ўқувчиларнинг турли никларда рўйхатдан ўтишлари натижасида келишмовчиликлар ва шунга ўхшаган хунук ҳолатлар келиб чиқиши боис ҳам шу тартибда фаолият олиб борамиз. Натижа эса чакки эмас, жуда кўпчилик аҳил ва иноқ. "Барса" ва "Реал"чилар ҳам йўқ, аниқроғи бор, аммо бизнинг ўқувчилар буни шунчаки бир ўйин эканлигини тушуниб етганлар, ўзларига тегишли бўлмаган кишиларни деб уришмайдилар.

Регистрация очилганидан кейин сайтимизда бир-икки нафар шундай ўқувчилар оралади, лекин биз дарҳол кескин чораларни кўрдик. Сайтни 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аъзолари бор. Кичиклар, доим катталарни ҳурмат қилинг. Футбол ҳаммамиздан қолиб кетадиган спортнинг оддий бир ўйини холос, меҳр-оқибат эса доим керак.

Кеча текшириб чиқсам, сайтда 7000дан зиёд ўқувчи рўйхатдан ўтган. Шулардан 200га яқини қайтиб чиқмайдиган блокда. Демак, 6000 нафардан зиёд ўқувчи фаол ҳолатда, аммо уларнинг 90% фақат хабараларни мутолаа қилади. Баъзан ўз логинини ишлатиб қўядиганлар ҳам анча кўп.

"CA" бир оила, ходимлар, футболчи-ю мураббийлар ва ўқувчилар. Биз шундай бўлиши тарафдоримиз. Илтимос, асабингизни оилангиз учун асранг!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика