UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  1 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  4 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  5 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  3 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  40 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  4 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2

Саидов ва Ёқубов «Навбаҳор»да қолади Янгиликлар

Саидов ва Ёқубов «Навбаҳор»да қолади

Бугун мураббийлар штаби футболчиларга дам олиш куни эълон қилди.
Мароқли тарзда дам олиш мақсадида мураббий ва футболчилар бугун Чимён дам олиш масканида бўлишди. Эртадан эса машғулотлар давом этади.

Кеча таркиб иккига бўлинган ҳолда учрашув ташкил қилинди. Мазкур ўйинда «сариқлар» Собир Ҳамидовнинг голи эвазига ғалаба қозонди. Афсуски, таркиблар бизга маълум эмас.

Бугун Иқбол Акрамовнинг келиши ҳақида гап-сўзлар бўлди. Бироқ, бу каби маълумотлар инкор этилди. «Навбаҳор» бу футболчига қизиқмаган экан. Шунингдек, мухлисларимизни Мансур Саидов ва Бахтиёр Ёқубовларнинг тақдири қизиқтираётгани бор гап. Кўнгилни тўқ қилсак бўлади, бу икковлон жамоада қолишади.

Дарвоқе, яна бир гап. Айни пайтда «Нефтчи»да шуғулланаётган ҳужумчи Шерзод Ҳакимов барибир «Навбаҳор»га ўтади, шекилли. Яқин кунларда Ҳакимов йиғинга қўшилиши кутилмоқда.

Чирчиқ йиғинидан сайтимиз учун янгиликларни етказиб бераётган жамоамизнинг етакчи мухлисларидан саналган Набихон ака Абдуғаниевга миннатдорчилик билдирамиз.


Улуғбек АБДУЛЛАЕВ
lochinlar.asia
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика