Саидов “Навбаҳор”да!
05 мар 2014 14:26
Янгиликлар
Саидов “Навбаҳор”да!
Бундан бироз вақт олдин жамоамиз сафига маҳоратли ярим ҳимоячилардан бири Мансур Саидов келиб қўшилди.
Бир неча йиллардан бери Фарғонанинг “Нефтчи” клуби шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилиб келган футболчи мавсумлар оралиғида “Бунёдкор” жамоасига кўчиб ўтганди. Саидов “қалдирғочлар” билан шартнома имзолаган бўлсада кейинчалик “Бунёдкор”дан кетишни лозим топганди. Шундан сўнг, футболчига “Навбаҳор”дан ташқари “Бухоро” ҳамда “Андижон” жамоалари ҳам қизиқиш билдирганди. Якунда Мансур “Навбаҳор” вариантини танлади. Демак, Саидов навбатдаги мавсумни айнан “Навбаҳор”да ўтказади. Бундан ташқари яна бир фарғоналик футболчи Бахтиёр Ёқубов ҳам 2014 йилги чемпионатда жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар