

"Зинедин кучли футболчи бўлган, унга ўхшашлари йўқ. У катта муваффақиятларга эришган. Зидан футбол билан яшайди. Ҳужум ва ҳимоядаги мувозанатни тўғирлай олади. "Реал"да унинг 3 нафар даҳшатли ҳужумчиси бор эди, Зидан уларни ҳимоя билан боғлай олган.
Зидан - "Юнайтед" учун энг яхши танлов. Уни мухлислар, ходимлар, президент қўллаб-қувватлайди деб ўйлайман" - дейди Саа.



