Рюдигер навбатдаги ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Sherzod Nurmatov
24 июн 2024, 20:02
Германия терма жамоаси ҳимоячиси Антонио Рюдигер терманинг Евро-2024даги навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.

Бу ҳақда "Sky" мухбири Керри Хау хабар берди.

Хабар қилинишича, 31 ёшли Рюдигер гуруҳ босқичининг 3-турида Швейцарияга қарши ўйинда сонини шикастлаб олган. Германия терма жамоаси Рюдигернинг жароҳати ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермаяпти, бироқ у 29 июнь, шанба куни бўлиб ўтадиган плей-офф босқичининг биринчи ўйинида майдонга туша олишига умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, плей-оффда "А" гуруҳида ғолиб чиққан Германия терма жамоаси "С" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоага қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Germany

Сўнгги янгиликлар

Барча ›