UZ

Сўнгги янгиликлар

07:10 АПЛ. "Арсенал" навбатдаги учрашувида дуранг ўйнади. "Ливерпул"нинг чемпионлигига бир очко қолди  3 03:35Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Хетафе"ни мағлуб этди  9 03:26Нодир Абдураззоқов: "Бундай ғалабани ҳеч қаердан топиб бўлмайди"  2 03:23Авазбек Ўлмасалиев: "ОКМК учун камбэк янгилик эмас, бу "Реал" каби одатий ҳолга айланган"  4 02:40"Интер" йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва Италия кубогидан чиқиб кетди  8 01:20Қозоғистон УЕФА президентининг ташрифига тайёргарлик кўрмоқда  1 00:59Миржалол Қосимов: "Кечирасиз, кейинги ўйинимиз чемпионат доирасида бўлиб ўтади, кубок эмас"  4 00:05Рўзиқул Бердиев: "Биринчи бўлимдаги ҳисоб ортиқча хотиржамлик берди"  7 23:45"Бавария" Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан сўнг янги марказий ҳимоячи изламоқда  5 23:25А Серия. “Парма” ўз уйида “Ювентус”ни мағлубиятга учратди  6 23:04Улуғбек Бакаев: "Мен учун ёш ўйинчи деган тушунча йўқ. "Навбаҳор"га қарши ғалаба учун майдонга чиқамиз"  6 22:35БАА. "Ал Батеҳ" "Ал Васл"га ютқазган ўйинда Ғаниев ассист қайд этди  0 22:30Тебас лавозимидан четлатилиши мумкинлигинидан хавотирланмаяпти. "Реал" Ла Лига президенти устидан шикоят киритганди  3 22:14Ўзбекистон Кубоги. Олмалиқдаги "отишма"да ОКМК камбэк эвазига "Насаф"дан устун келди  78 22:00"Ман Сити" Коштани 40 миллион еврога имзолашга умид қилмоқда  3

Рустам Нартажиев: "Англияда кун яхши ўтяпти" Янгиликлар

Рустам Нартажиев: "Англияда кун яхши ўтяпти"

Хабарингиз бор, айни пайтда "Локомотив" футбол клубининг икки нафар тарбияланувчиси Англия биринчи дивизиони вакили "Флитвуд Таун" сафида ўз маҳоратларини оширмоқда.

Булар - дарвозабон Рустам Нартажиев ва ҳимоячи Сергей Прохоров. Ҳар иккала клубнинг ўзаро ҳамкорлигига кўра, футболчиларимиз у ерда уч ой малака оширишади.

Ўзбекистонлик футболчилар "Флитвуд Таун"да Бэрри Николсон қўл остида машғулотларда иштирок этишяпти. Яқинда ёш дарвозабонимиз Рустам Нартажиев "Флитвуд Таун" клуби расмий сайтига интервью бериб, Англиядаги ҳаёти ҳақида гапириб берди.

"Менга бу ердаги ҳаёт ёқяпти. Машғулотларда астойдил ишлаяпмиз. Қолаверса, баъзи пайтларда ёш болакайларни шуғуллантиряпман. Авваллари болалар билан бирга ишламагандим ва бу иш менга ёқиб қолди. Эҳтимол, шу нарса сабаб бўлиб фаолиятимни якунлаганимдан сўнг дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишласам ажаб эмас".

"Прохоров иккаламиз бу ерга 18 сентябрь куни келгандик. Шундан бери орадан бир ой вақт ўтди ва ҳозирча асло зерикканимиз йўқ. Менга Англиянинг об-ҳавоси ҳам маъқул келди. Бу ерда ҳаво бизга нисбатан анча илиқ экан. Жамоадошларим Серёга иккаламизга кўп нарса ўргатишяпти: маҳаллий урф-одатлар, инглиз тилида гапириш. Ҳозир инглизчани анча яхши ўрганиб олдим".

"Бу ердаги машғулотлар жуда оғир экан. Ўзбекистонда ҳар кунлик машғулот деярли бир хил давом этади. Англияда эса ҳар куни ҳар хил машқларни бажарамиз ва бу менга ёқяпти".

"Бизда кунига бир маҳал машғулот бўларди, бу ерда эса баъзан бир кунда уч марта шуғулланамиз. Мен ҳар куни ўзимда ўзгаришларни ва ўсишни ҳис қиляпман. Бу ерда ўрганаётганларим кейинчалик жуда асқотади деб ўйлайман".


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика