UZ

Сўнгги янгиликлар

07:34Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  3 01:40А Серия. "Кальяри" меҳмонда "Милан"дан йирик мағлубият қабул қилди, Шомуродов эса...  31 01:25"Реал" ҳимоячиси сўнгги 5 йилда Ла Лигадаги битта ўйинда илк бор гол ва ассист қайд этди  2 00:40АПЛ. "Ноттингем" - "Челси" 2:3   0 00:35АПЛ. "Тоттенхэм" - "Бернли" 2:1   0 00:33Роналду 4 мавсумдан бери миллий чемпионатларда ғолиб чиқмаяпти  9 00:30АПЛ. "Фулхэм" - "Манчестер Сити" 0:4   0 00:25ЛаЛига. "Гранада" - "Реал Мадрид" 0:4   0 00:11Веско Стешевич: "Бугунги учрашувда икки очко йўқотдик"  1 23:58"Пахтакор" "Олимпик"ка қарши 90-дақиқада ғалабани илиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 23:31АПЛ. "Челси" "Ноттингем Форест"га қарши ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганда камбэк қайд этиб, ғалабани ўзиники қилди!  8 23:25Жамшид Саидов: "Иккинчи бўлимда жамоалар очиқ футболга ўтиб кетишди"  1 23:21Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Гранада"ни тор-мор этди  5 23:05РПЛ. ЦСКА кутилмаганда турнир пешқадами "Зенит"ни меҳмонда таслим этди, Файзуллаев эса...  10 22:43Тимур Кападзе: "Ёмон ўйнамадик, аммо хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик"  3

Рустам Нартаджиев: "Локомотив" билан совринли ўринларни олмоқчиман, "Сурхон"дан чексиз миннатдорман" Янгиликлар

Рустам Нартаджиев: "Локомотив" билан совринли ўринларни олмоқчиман, "Сурхон"дан чексиз миннатдорман"

"Локомотив"га қайтган дарвозабон Рустам Нартаджиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Локо"га қайтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- "Сурхон" билан шартномам якунига етганди. Шу сабабли "Локомотив" раҳбарияти мен билан боғланди ва жонажон жамоамга қайтишни таклиф қилишди. Бу таклифни бажонидил қабул қилдим.

- "Сурхон"дан қанчалик миннатдорсиз? Ўтган мавсум иккинчи даврада жамоанинг асосий қутқарувчиси ва таъбир жоиз бўлса жамоанинг Суперлигада қолишида асосий рол ўйнадингиз.

- "Сурхон" раҳбариятидан чексиз миннатдорман. У ердаги жамоадошлар билан ишлаш, машғулот қилиш менда ўзгача таассурот қолдирган. Ўтган мавсум "Сурхон" учун омадли ўтди дея оламан, Чунки клуб қўйган вазифа бажарилди деса ҳам бўлади. Ўз навбатида менга ишонч билдирган мураббийлар штабига ҳам раҳмат айтаман. Улар менга яхши тарафларимни кўрсатиш учун катта имконият беришди.

- Айни дамда Абдумавлон Абдужалилов ҳамда ёш посбонимиз Шоҳруҳ Исоқов асосий таркибдаги дарвозабонларимиз ҳисобланишади. Рақобат жамоада қанчалик муҳим диб ҳисоблайсиз?

- Абдумавлон Абдужалиловни яхши танийман. У яхши дарвозабон. У Суперлигада жуда кўп ўйинларда майдонга тушди ва жуда катта ўйин амалиётига, тажрибага эга. Аммо "Локомотив"га захирада ўтириш учун қайтмадим (демак, Абдумавлон Абдужалилов ҳам рақобатга тайёр туриши керак). Рақобат эса доимо бўлиши шарт, футболчи шу орқали ўсади. Доимо кучлилар билан рақобатда бўлиш орқалигина энг яхшиси бўлиш мумкин.

- Ушбу мавсумда ўз олдингизга қанақа мақсадлар қўйгансиз?

- "Локомотив" билан совринли ўринларни олмоқчиман. Олдимизда бутун бир мавсум кутиб турибди. Энг аввало чиройли ўйин кўрсатишимиз керак.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика