

- Бугун чемпионатдаги муҳим ва оғир учрашувлардан бирини ўтказасиз. Йигитлар билан суҳбатлар чоғида олдиларида қандай ўйин турганлигини тушунтирдик. Уларнинг ўзлари ҳам олдиларида қандай масъулиятли вазифа турганлигини ва уч очко олиш муҳимлигини ҳис қилиб туришибди. “Қизилқум”га қарши учрашувда ғалаба биз учун сув ва ҳаводек зарур. Шундан келиб чиққан ҳолда бугун майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. Мухлисларимиздан ўйингоҳга келиб, жамоамизни қўллаб қувватлаб туришларини сўраб қоламан.
"Навбаҳор" матбуот хизмати
"Навбаҳор" матбуот хизмати


