UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  0 23:22АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити". Ҳусанов яна захирада  5 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  12 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  4 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  20 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2

Рустам Ашурматов - Ортда қолган мавсум, кейинги режалари ва Кореянинг икки лигасидаги фарқ ҳақида Янгиликлар

Рустам Ашурматов - Ортда қолган мавсум, кейинги режалари ва Кореянинг икки лигасидаги фарқ ҳақида

Хабарингиз бор, "Бунёдкор" клуби кеча академия тарбияланувчиларини тақдирлаш маросимини ўтказди.

Унда клубнинг собиқ футболчи ва тарбияланувчиларидан бири Рустам Ашурматов ҳам иштирок этди. Тадбир якунида биз ҳимоячининг Кореядаги фаолияти ва навбатдаги режалари ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. 

"Кўрганингиздек Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуров видео орқали табрикларини юборишди. Лекин мен билан телефон орқали боғланишганида ўша куни Тошкентда бўлишимни айтдим. Тадбир чиройли ўтди. "Бунёдкор" менга бегона эмас. Шу клуб академиясида тарбияланганман. Бизнинг пайтда бунчалик катта тантана билан тақдирлаш бўлмасди. Кўз тегмасин олдинга силжиш бор. Болалар ўз устида ишласа, Европада ўйнай олишади",-  дейди Рустам Ашурматов

- Бир неча кун олдин Кореядан қайтиб келдингиз. У ерда мавсум якунига етди. "Кангвон" лигадаги ўрнини сақлаб қолишга эришди. Фаолиятингизда қаерда давом эттиришни ўйлаяпсиз?

- Ҳозирда жамоам билан шартномам бор. Шу боис бошқа таклифларни кўриб чиқаётганим йўқ. Навбатдаги мавсумни ҳам "Кванжу"да давом эттиришим аниқ. 

- Кореяда ортда қолган мавсум борасида қандай фикрлар юзага келди?

- Мавсум якунланди. Яхши ўтди, дея олмайман. Аммо элитада қолишни уддаладик. Йил бошида режаларимиз бошқача эди. Ўйлайманки, ҳаммаси олдинда. 

- Мамлакат юқори ва қуйи лигаси ўртасида фарқ катта эмас. Шундай бўлсада сиз бу борада энг асосий қандай тафовутни сездингиз?

- Тўғри. Масалан Олег Зотеев тўп тепган жамоа пастки лигада иштирок этади. Лекин якунда Корея кубогини қўлга киритиб, ОЧЛга йўлланма олишди.



Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика