UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  5 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  1 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  4 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  4 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  10 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  6 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0

Бахтиёр Ашурматов — Элдор Шомуродов, Рустам Ашурматов ва Гонконг билан ўйин ҳақида Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов — Элдор Шомуродов, Рустам Ашурматов ва Гонконг билан ўйин ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси 26 март куни ЖЧ-2026 саралашида Гонконгга қарши майдонга чиқади.

Дастлабки ўйинда меҳмонда ғалабага эришган вакилларимиз кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилди. Илк ўйинда Элдор Шомуродов ва Рустам Ашурматовнинг голлари Ўзбекистонга ғалаба келтирган эди. Бўлажак ўйинда ҳам терма жамоамиздан ишончли ғалабани кутамиз. Мазкур ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Бахтиёр Ашурматов фикрлари билан ўртоқлашди.

Узбекистан

Элдор Шомуродов - 20', Ходжимат Эркинов - 63', Остон Урунов - 70'

Чемпионат Мира. Квалификация. Азия. 2-ой раунд. Группа E . 4-тур

26/03/2024, 19:30

0
:
3
Тугади

Гонконг

Стадион: 10230 томошабин

45'
90'
20'  Элдор Шомуродов
46'  Элдор Шомуродов (Остон Урунов)
57'  Аббосбек Файзуллаев (Ходжимат Эркинов)
63'  Ходжимат Эркинов
68'  Jaloliddin Masharipov
70'  Остон Урунов
80'  Фаррух Сайфиев
81'  Отабек Шукуров (Jamshid Iskandarov)
90'  Jaloliddin Masharipov (Бобур Абухаликов)
90'  Одилжон Хамробеков (Diyor Kholmatov)
62'  Siu Kwan Chan (Matthew Orr)
78'  Juninho (Jordan Lok Kan Lam)
78'  Tze-Nam Yue (Wang Kit Tsui)
78'  Michael Udebuluzor (Lam Hing Ting)
90'  Pui-Hin Poon (Yu Joy Yin)
90'  Wang Kit Tsui
 

- Осиё Кубогида терма жамоамиз ўз савиясидан пастроқ даражада ўйин кўрсатди деб ўйлайман. Тўғри, таркибимизда Йўқотишлар бор эди. Лекин Ўзбекистон кўрсатган натижасидан яхшироқ натижага эришишга қодир эди. Гонконг билан ўйинни эса футболчиларимиз яхши савияда ўтказди. Айтиш керакки, Гонконг Осиё Кубогидаги рақибларимиздан пастроқ даражадаги жамоа ҳисобланарди. Бундай рақибларга қарши руҳан тайёрланиш осон эмас. Терма жамоамиз бу ўйинни ишончли ўтказди, дея оламан. Гонконгга ҳеч қандай имконият қолдиргани йўқ. Тўп назорати, вазиятлар яратишда жуда ишончли тўп ҳаракат қилишди. Бу билан кейинги босқичга қийинчиликсиз чиқишимизни кўрсатиб берди. 

- Элдор Шомуродовни бемалол терма жамоамизнинг алмаштириб бўлмас ўйинчиси деб айтишимиз мумкин. У кўп қиррали ҳужумчи. Элдор билан терма жамоамиз албатта кучлироқ кўринади. Ҳужумчи вазиятлар яратишда, рақиб ҳимоячиларига босим уюштиришда, тезликда рақиб ҳимоячиларидан қочиб кетишда кучли. Қисқа қилиб айтганда терма жамоамизнинг ҳақиқий етакчиси.


- Гонконгга қарши баҳсда хурсанд қилгани Рустамжоннинг Ўзбекистон терма жамоасида урган дебют голи бўлди. Бу гол чиройли амалга оширилди. Машариповнинг ажойиб узатмаси ва Рустамжоннинг очиқ позицияга очилиши якунда голга олиб келди. Унинг асосий таркибдаги ўйинлари давомий бўлсин. Охирги пайтларда "Рубин" ва Ўзбекистон терма жамоасидаги ишончли ўйинлари орқали бу голга муносиб эди. Кўз тегмасин охирги пайтда футболчи сифатида катта ўсишга эришди. Лекин унинг салоҳияти жуда юқори. "Рубин"да кам ўйин амалиёти берилаётгани ўсишига тўсқинлик қилаётганди. Умид қиламанки, Рустамжон клубида ҳам етарли ўйин амалиётига эга бўлади. 

- Жавоб ўйинида янада ишончли тарзда тўп тепамиз ва йирик ҳисобдаги ғалабага эришамиз. Худо хоҳласа охирида ҳам суюнтиришсин. Ўзбекистонлик мухлисларнинг азалий орзуси Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқишини кўриш. Бу мураккаб йўлда вакилларимизга омад ва соғлик тилайман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика