UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  24 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  0 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  3 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  2 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  14 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  4 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  16

Рустам Ашурматов: "Навбаҳор" билан ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Рустам Ашурматов: "Навбаҳор" билан ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз"

Хабарингиз бор, бир неча дақиқа олдин мамлакатимизнинг маҳоратли ҳимоячиларидан бири бўлган Рустам Ашурматов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади.

Шундан сўнг, футболчи “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати учун махсус интервью берди.

- Рустам, аввало “Навбаҳор”га хуш келибсиз!

- Раҳмат! Фурсатдан фойдаланиб, ўз тарихи ва номига эга клуб таркибига қўшилганимдан хурсанд эканлигимни изҳор этмоқчиман.

- Сизни жамоага ким таклиф қилди?

- Клуб раҳбарияти ва жамоа бош мураббийи Самвел Вячеславович Бабаян таклиф қилишди. Ўз навбатида шуни таъкидламоқчиманки, сўнгги 3 мавсумни хорижда, янаям аниқроғи, Жанубий Корея чемпионатида ўтказганлигим боис, яқинларимни жудаям соғиндим ҳамда фаолиятимни ўз юртимизда давом эттиришга аҳд қилдим. Бундан хабар топган Суперлиганинг кўплаб клублари менга таклиф билан чиқишди. Аммо янги мавсумда “Навбаҳор” ўз олдига юксак мақсадлар қўйганлиги, яъни, Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) йўлланмасини қўлга киритишни ният қилганлиги, қолаверса, жамоани мамлакатимизнинг таниқли мутахассисларидан бири, Ўзбекистон миллий терма жамоасида бирга фаолият юритган мутахассис Самвел Вячеславович бошқараётганлиги, бундан ташқари, жамоадаги кўплаб футболчилар билан “Бунёдкор” клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоасида бирга тўп тепганлигим, шунингдек, Наманган уйим Қўқонга яқин бўлганлиги боис, янги мавсумда “Навбаҳор”да ўйнашга қарор қилдим.

Яна шуни ҳам таъкидламоқчиманки, клуб билан шартнома имзолаш арафасида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, шунингдек, “Навбаҳор” ПФК президенти Отабек ака Саматов билан суҳбатлашиб, шунга амин бўлдимки, улар футболни теран тушунадиган, ҳақиқий футбол фидойилари, жонкуярлари экан. Шундай фидойи раҳбарлар бошқарувидаги клуб билан янги мавсумда Худо хоҳласа, ўз олдимизга қўйилган мақсадга эришамиз, деган умиддаман.

Фурсати келганида шуни ҳам айтиш лозимки, наманганликлар таклифига розилик беришдан олдин оила аъзоларим, шунингдек, “Навбаҳор”да 2 йил давомида (2014-2015 йилларда) бош мураббий сифатида фаолият юритган тоғам Бахтиёр Ашурматов билан маслаҳатлашдим. Улар менинг қароримни қўллаб-қувватлашди. Худо хоҳласа, янги мавсумда “Навбаҳор”нинг муваффақиятларига муносиб ҳиссамни қўшиш ниятидаман.




- Футболчи бўлишингизда тоғангиз Бахтиёр Ашурматовнинг ҳам муносиб ҳиссаси бўлса керак?

- Албатта! Айнан тоғамга ҳавас қилиб, шу касбни танлаганман, шунингдек, ҳимоячи бўлганман. Тоғам футболчи бўлмаганида, тақдирим бошқача кечиши ҳам мумкин эди. Шу боис, ҳозиргача тоғамдан маслаҳат олиб тураман.

- Мухлисларга тилакларингиз...

- Албатта, “Навбаҳор” ишқибозларининг таърифи барчага маълум. Мазкур жамоани танлашимда ушбу омил ҳам аҳамият касб этди. Мухлислардан жамоамизни доимо қўллаб-қувватлаб туришларини сўрайман. Биз ҳам уларнинг ишончларини оқлаб, азалий орзуларини рўёбга чиқариш, яъни, ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Бахтимизга ишқибозлар доимо соғ-саломат бўлишсин.

Бизнинг маълумот
Рустам Ашурматов
– 1996 йил, 7 июль куни Қўқон шаҳрида туғилган.
Футбол билан 6 ёшидан шуғулланишни бошлаган.
“Бунёдкор” футбол академияси тарбияланувчиси.
Амплуаси:
ҳимоячи.
Ўйнаган жамоалари: “Қўқон-1912” (Қўқон, 2015 йил), “Бунёдкор” (Тошкент, 2016-2018 йиллар), “Кванжу” (Кванжу, Жанубий Корея, 2019-2020 йиллар), “Канвон” (Канвондо, Жанубий Корея, 2021 йил).
2022 йилдан “Навбаҳор”да.
Шунингдек, ўз вақтида Ўзбекистон U-17, U-19 ва U-23 терма жамоалари етакчиларидан бири бўлган. 2018 йили Ўзбекистон U-23 ёшлар термаси сафида Осиё чемпиони унвонини қўлга киритган. 2017 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.
Мухлислик қиладиган жамоаси: “Реал” (Мадрид).
Ҳавас қиладиган футболчилари: Бахтиёр Ашурматов ва Серхио Рамос.
Оилали.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати




Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика