

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Ашурматов К1 Лига иштирокичиси бўлган "Канвон" клубида давом эттиради.
Ҳамюртимиз икки йил давомида "Кванжу" сафида тўп тепди.
"Канвон" клуби 2008 йилда ташкил топган, ўз уй ўйинларини 20000 томошабинга мўлжалланган "Чунчон Сонгам" стадионида ўтказади. 2020 йилги мавсумда клуб К1 Лигада 7-ўринни эгаллади.




