UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  0 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  0 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  1 00:04Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  5 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  10 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  7 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  9 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  4 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0

Рустам Абдуллаев: "Жамоаларнинг даражасидаги тафовут ўз сўзини айтди" Янгиликлар

Рустам Абдуллаев: "Жамоаларнинг даражасидаги тафовут ўз сўзини айтди"

Олий лиганинг 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912" (3:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Рустам Абдуллаев иштирок этди.

"Нима дейиш мумкин? "Насаф" бу - "Насаф"! Қаршиликлар ОЧЛда ўйнайдиган юқори даражадаги жамоа ҳисобланишади. Улар бугун ўзларининг юқори маҳоратлари эвазига ғалаба қозонишди. Тажриба ўз сўзини айтди. "Насаф" жамоаси кўп йиллардан буён шаклланиб бораётган кучли рақиб. Жамоаларнинг даражасидаги тафовут борлиги аниқ ва буни тан оламан. Ўйиндан олдин ҳам "Насаф" биздан кучлилигини йигитларга айтиб ўтгандим. Футболда ҳар хил воқеалар бўлади. Агарда жипслашиб ҳаракат қилганимизда, ўз имкониятларимиздан тўлиқ фойдалана олганимизда балки керакли натижани қўлга киритишимиз мумкин эди. Учрашувда битта яхшига вазият юзага келганди. Ўша имкониятдан Дониёр унумли фойдалана олганида, балки ўйин умуман бошқача бўлармиди. "Насаф" гол ўтказиб юборганида истайдими-йўқми тезкор ўйнарди. Умуман баҳс бошқача кечиши мумкин эди. Иккинчи турни ўтказиб юборганимиз ҳам озгина бўлсада жамоага руҳий томонлама билинди. Лекин буни сабаб деб кўрсата олмайман. Тан олиш керак, "Насаф" биздан кучлироқ эди. Биринчи бўлимда кўпгина вазиятларда Бакланов бизни қутқарди. Шу фурсатдан фойдаланиб, "Қўқон-1912" жамоасини қўллаб-қувватлаш учун узоқ йўл босиб келган барча мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчи эдим", - дея гап бошлади Рустам Абдуллаев.

- Сиз ўз вақтида "Насаф"да тўп тепгансиз. Аввалги жамоа билан ҳозирги "Насаф" қанчалик ўзгарган?

- Аввало мана шу ўтирган жойимиз, стадионни қаранг. Клубни инфраструктурасини қаранг. У пайтдаги жамоа билан ҳозиргисини таққослаб бўлмайди. Қашқадарёнинг аввалги ҳокими раҳматли Нуриддин ака Зайниевнинг хизматлари катта бўлган. Бу мани шахсий фикрим. Биз ҳам ҳавас қиламиз бунақа нарсаларга. Мен "Насаф"да бундан 15 йилча олдин ўйнагандим. Бу оз фурсат эмас. Футбол йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Лекин футболчиларнинг маҳорати бўйича бир нарса дея олмайман. Бунинг учун ҳозирги даврда ўйнаб кўришим керак бўларди. Лекин битта камчилик бу - ҳужумчилар. Мен ҳам ҳужумчи бўлганман. Ҳужумчи деганини ўзининг услуби бўлиши шарт. Яъни қандай, агарда ҳимоячи билан юзма-юз келганда уни алдаб ўта олиши лозим. Ҳужумчи дегани "финт" ишлатишни билиши керак. 

- Клубнинг молиявий имкониятлари қандай?

- Маош ва мукофот пулларини вақтида оляпмиз. Ҳаммаси жойида. Энди молиявий имкониятларимиз "Насаф", "Бунёдкор", "Пахтакор" ёки "Локомотив" клублариникидек эмаску. Лекин ҳаммаси ўз вақтида бажарилмоқда. Асосийси эътибор жуда кучли. Раҳбарият ва маҳаллий ишқибозларнинг юқори эътиборини алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. Иккинчи турда "Пахтакор" билан ўйинимиз бўлмади. Энди "Андижон" билан бўладиган баҳсда катта аншлаг бўлади деб ўйлайман. Қўқон халқи катта футбол ҳавосини соғиниб қолишган.

"Насаф" ФК матбуот хизмати ҳамкорлигида тайёрланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика