UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23БААнинг Ўзбекистонга қарши тахминий таркиби  8 11:00“Милан“ юлдузини “Ливерпул“га битта шарт билан сотишга тайёр  0 10:48Аброр Пирриев допинг текшируви ўтказиш учун допинг офицерларини жамоамиз истиқомат қилаётган меҳмонхонага ташрифи борасидаги саволга жавоб берди  13 10:36“Ал Ҳилол“ ТОП форвардга йига 40 миллион евро таклиф қилди  0 10:11Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) энг қиммат футболчилар рейтингини янгилади  5 09:44Ўтган мавсум А Серияда 11 та гол урган ҳужумчи фаолиятини “Рома“да давом эттириши мумкин  2 09:17УEФА Чемпионлар Лигасининг янги мавсумида “Барселона“ни очколардан маҳрум қилиши мумкин  22 08:50Goal «Олтин тўп»ни ютишга даъвогарлар рейтингини янгилади. ПСЖнинг уч нафар футболчиси ТОП-10 га илк бор киришди  14 08:23“Реал Мадрид“ яна бир трансфер бўйича ишни якунлади  15 07:56Бугун Ўзбекистон ОТЖ Францияга қарши баҳс олиб боради  9 07:23БАА Спорт вазирлиги "Ҳаммамиз оқлар тарафидамиз" кампаниясини ўтказмоқда: Спорт федерацияларига бепул чипталар тарқатиляпти  34 00:44Сон Хён Мин "Тоттенхэм"ни тарк этиши ва Саудия клубига ўтиши мумкин?!  1 00:19Лука Модрич янги клуби билан қачон шартнома имзолайди?  1 23:44"Тоттенхэм" янги уй либосини тақдим этди  2 22:42Инзаги "Ал Ҳилол"да қанча маош олади?  4

Рустам Абдуллаев: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик" Янгиликлар

Рустам Абдуллаев: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"

Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Қўқон-1912" (3:1) учрашуви якунига етгач қўқонликлар устози Рустам Абдуллаев клуб расмий сайтига ўйин ҳақида қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Албатта "Қизилқум"га ғалаба учун келгандик. Афсуски футболда кўп нарса бизга боғлиқ эмаслигини бугун гувоҳи бўлдик.

- Биринчи навбатда бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Учрашувнинг 75 дақиқасини 10 киши бўлиб ўтказиш осон эмас. Боз устига меҳмонда ўйнадик. Лекин шунга қарамай футболчиларим охиригача курашди ва мухлисларимизни хурсанд қилиш учун ижобий натижа қайд этишга харакат қилди. 

- Ўйинда биринчи бўлиб ҳисобни очдик. Кўрдингиз танаффусга ҳисобдаги устунликни ўзимизда сақлаб қолдик. Афсуски иккинчи таймда бизга янада оғир бўлди. Жуда ҳам оғир. Бу ерда мен рақибнинг ўйини кучайганини назарда тутмаяпман. Бунинг бошқа сабаби бор. Ҳозир фикрларимни матбуотда юзага чиқаришни истамайман. 

- Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик. Шогирдларим билан фахрланаман. Уларга ишонаман. Ўйин пайтида ва учрашув якунига етганидан кейин ҳам навоийлик мухлислар бизни қарсаклар билан олқишлади. Бунинг учун уларга раҳмат.

- Бизда учрашув видео тасмаси бор. Уни яна обдон кўриб чиқамиз ва хатоларимиз устида ишлаймиз. Нафақат рақибнинг ўйинидан келиб чиқиб, балки бошқа жиҳатлар бўйича ҳам ишлашимиз кераклиги кўриниб қолди.

- Ҳакамлар? Ўйинни ҳамма кўрди. Ҳамма ўзига яраша хулоса чиқариб олади. Учрашувга ПФЛ ҳакамлар департаменти бўлими бошлиғи ҳам ташриф буюрган ва у киши ҳам ҳакамларнинг харакатларини кузатиб борган бўлса ажаб эмас. Рефериларга айнан улар баҳо беришсин - дейди Рустам Раҳмонович.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика