UZ

Сўнгги янгиликлар

17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  0 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  1 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  3 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  10 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4

Рустам Абдуллаев: "Бугун жамоамга етакчи етишмади" Янгиликлар

Рустам Абдуллаев: "Бугун жамоамга етакчи етишмади"

"Қўқон-1912" - "Андижон" (0:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Рустам Абдуллаев қатнашди.

"Дуранг ҳам яхши натижа, лекин уйда доим ғалаба қозонишни истаймиз. Бугун янги мавсумнинг очилиш ўйини бўлди. Ютишни истагандик, омадимиз келмади. Бу - футбол. Стадионга келган шунча мухлисни гол билан хурсанд қила олмадик", - дейди Рустам Абдуллаев. 

"Бугун жамоамга етакчи етишмади. Шу боис ғалаба қозона олмадик. Жамоани олға бошлайдиган футболчи етишмади. Тўхтабоев биринчи бўлимда жароҳат олиб майдонни тарк этди. Бу ўйинимизга таъсир қилди".  

"Ғалаба қозониб халқимизни хурсанд қилишни хоҳладим. Баҳс дуранг билан тугадими демак натижа ҳаққоний. Жамоамизнинг аксарият футболчилари янги келишган. Ҳали шаклланиб бўлмаганмиз. Бу босқичдан ўтиб олиш керак".

"Аргун бугун илк бор майдонга тушди. Унда тиббий кўрикдан ўтиш борасида муаммо пайдо бўлганди. Кўрдинглар унда ўйнаш истаги бор, ҳаракати бор. Кейинги ўйинларда жамоада қўшилиб кетишига ишонаман".

"Раҳбарият агар менга аниқ вазифа қўйса ўз олдимга ўша поғонадан 4та ўрин тепароғини қўяман". 

"Бугун рақиб сафида дарвозабон яхши ўйнади. Уни энг яхши деб топган бўлардим. У бир қатор вазиятларда жамоасини қутқарди. Абдумалик Абдуллаевнинг ҳам ўтган турда гол ургани ва пенальти ишлаганини билардик".


Исломбек Рустамбеков

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика