UZ

Сўнгги янгиликлар

14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  2 14:02Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм", "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  4 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  0 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  11 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  4 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  11 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  33 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  12 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  15

Руслан Розиев: "Зенит" каби кучли рақиблар билан ўйинлар ҳар доим фойдали" Янгиликлар

Руслан Розиев: "Зенит" каби кучли рақиблар билан ўйинлар ҳар доим фойдали"

"Пахтакор" жамоаси бугун хориж йиғини доирасидан ўрин олган илк ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Санкт-Петербургнинг "Зенит" жамоасига қарши кечган ўйинда "шерлар" йирик ҳисобда(0:3) енгилишганига қарамасдан ишончли ҳаракат қилишга интилишди. Бош мураббий Питер Хюистра иккинчи бўлимда бир қатор ёш футболчиларга имконият тақдим этди. Шулардан бири бўлган Руслан Розиев ушбу баҳсдан сўнг сайтимизга қисқа фикрларини билдирди. 


"Бундай юқори даражадаги жамоаларга қарши тўп тепиш доим ёқимли бўлган. Иккинчи бўлимда асосий таркиб учун курашаётган ёш футболчилар майдонга туширилди. "Зенит" каби кучли рақиблар билан ўйинлар ҳар доим фойдалидир. Яхши таассуротлар қолди, дея оламан.

Майдонга тушишимиздан олдин мураббий биринчи бўлимдагидек кўрсатма берди. Фақат ишончли ҳаракат қилишимизни айтди, холос. Кейинги учрашувни Москванинг "Спартак" жамоасига қарши ўтказамиз. Бу жамоа ўтган йилгидан кучайган. Ўшанда мен Россиядаги ўйинда иштирок эта олмагандим. Умид қиламанки эндиги сафар Тедеско шогирдларига қарши майдонга тушиш насиб қилади. Албатта, биринчи ўринда реванш олиш сўнг ғалаба қозониш учун тўп тепамиз. Мазкур учрашувдаги ғалаба нафақат биз, балки, бутун Ўзбекистон учун завқли бўлади",- дейди Руслан Розиев.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика