UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55"Ал Иттиход" ва "Фенербахче" Заани ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 13:30Хави: "Месси келажаги борасида кейинги ҳафта қарор қабул қилади"  1 13:12ЦСКА "Пари НН" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 12:53Ван Боммелнинг ўғли "АЗ Алкмар"га ўтди  0 12:18"Атлетико" Чаглар Суюнжу билан 4 йиллик шартнома имзолади  3 11:50Ўзбекистон кубоги. 7 та гол урилган "Андижон-SGS" – "Ғиждувон" учрашувидан галерея   0 11:38"Бавария", "Барса" ва "Реал" қизиқиш билдирган Ольмо "Лейпциг" билан шартномасини узайтирди   0 11:16Войцех Шенсни "Ювентус" билан шартномаси автоматик равишда узайтирилди  0 10:43"Барселона" нима қилиб бўлса ҳам ёзда Ансу Фатидан қутулмоқчи  14 09:52"Челси", МЮ ва ПСЖ "Спортинг" футболчиси учун курашмоқда  1 09:35Бензема: "Роналдога ўхшашга ҳаракат қиламан"  5 09:16"Интер Майами" Мессига 4 йиллик шартнома таклиф қилди  2 09:05U20 жаҳон чемпионати. Эквадор - Жанубий Корея 2:3  4 09:00U20 жаҳон чемпионати. Гамбиа - Уругвай 0:1  0 08:50Жарима ва дисквалификациялар: ЎФА тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  5

Руслан Аҳмедов: "Йигитларда руҳий жиҳатдан озроқ муаммолар кўзга ташланаяпти. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Йигитларда руҳий жиҳатдан озроқ муаммолар кўзга ташланаяпти. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Навбаҳор-фарм" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов ўз фикрларини билдириб ўтди.

" - Қийин ўйин ўтказдик. Йигитларда руҳий жиҳатдан озроқ муаммолар кўзга ташланаяпти. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз. Ғалаба билан барча Хоразм аҳлини, жамоамиз аъзолари ва мухлисларини табриклайман.

Дастлабки турда ҳам руҳий босим туфайли қийинчиликка дуч келгандик. Умумий ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдим, йигитлар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишаяпти.

Легионер футболчи ўзини ёмон кўрсатмади. Ишлашда давом этса, асосий таркибдан ўрин эгаллаши мумкин, ундан умидимиз катта.

Майдон холатини кўрдинглар, режаларни тўлиқ амалга оширишда қийинчилик юзага келаяпти. Майсани авайлаб биз бу майдонда машғулот олиб бормаяпмиз. Навбатдаги ўйинларга қадар яхши бўлиб кетишидан умид қиламиз.

Жамоамиз таркиби ёмон эмас, фақат тўлиқ шаклланиб олиш учун озроқ вақт керак бўлади. Тажрибали футболчилар чемпионат стартига оз қолганда таркибимизга келиб қўшилишди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
22 мар 21:09:32
UZB-Абу-Даби
Ахмедов бунданда яхши ишлашни навом қилинг
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика