UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  2 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  4 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  15 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  13 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  7 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  2 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  5 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  19 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  17 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  15

Руслан Аҳмедов: "Бухоро"нинг майдони аъло даражада экан" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Бухоро"нинг майдони аъло даражада экан"

Про лиганинг 6-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Хоразм" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов фикрларини билдирди.





"Биринчи ўринда "Бухоро"ни ғалаба билан табриклайман. Ўз майдонида мухлисларига байрам қилиб беришди. Натижа эса адолатли, деб ўйлайман. Стандарт вазиятларда хатоларга йўл қўйдик. Аввал ҳам айтганимдек бугунги кун жаҳон футболида стандарт вазиятлар ўйиннинг тақдирига таъсир ўтказмоқда. Рақиб сафида бу борадаги яхши ижрочи Шавкат Саломов бор",- дейди Руслан Аҳмедов

- Қизил карточкага изоҳ бера оласизми?

- Қизил карточка бўлган вазиятни очиғи кўрмадим. Ўйиндан кейин батафсил вазиятни кўриб изоҳ бериш мумкин. 

- Жамоа 10 киши бўлиб қолганига қарамай ҳимояга ётгани йўқ...

- Футболчилардан ютқазган тақдиримизда ҳам чиройли ўйин кўрсатишни талаб қиламиз. Ўйин дурангга мос тарзда ўтди. Бир очко билан ортга қайтишимиз мумкин эди. Иккинчи даврадан бошлаб академиядан ҳам футболчиларни жалб қилиб борамиз. Улар асосий таркиб аъзолари билан машғулот ўтказишади. 1-2 йил ичида булар яхши шаклланган жамоа бўлади. Эътиборимиз ёшларга қаратилган. 

- "Бухоро"нинг янгиланган майдони ҳақида фикрингиз?

- Майдон сифати аъло даражада. Осиё миқёсидаги ўйинлар ўтадиган ҳолатда. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика