Рушту Режбер: "Тер Штеген Вальдес даражасидаги дарвозабон эмас"

Omonjon To`xtamirzayev
23 фев 2014
"Барселона"нинг собиқ посбони туркиялик Рушту Режбер германиялик Марк-Андре тер Штегеннинг каталонияликлар сафида ўз ўрнини топа олишига ишонмаяпти.

Унинг фикрича, Виктор Вальдес кўк-анорранглиларни тарк этмаслиги керак.

– Тер Штеген Вальдес даражасидаги посбон эмас, – Режбер сўзларидан иқтибос келтиради goal.com. – Ундан ташқари, бирор-бир немис дарвозабони Испанияда омадли фаолият олиб бора олмаган. Мен Вальдес билан анча йиллар аввал танишгандим, у пайтлар Виктор ёш бола эди. Бугунги кунга келиб эса, у жуда яхши дарвозабонга айланди. Мен унга "Барселона"да қолишни тавсия қилган бўлардим.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sports-express.ru