Руни тен Хагга "Ливерпуль" билан ўйинда Роналду ва Рэшфордни майдонга туширмасликни маслаҳат берди
21 авг 2022 19:45
Янгиликлар
Руни тен Хагга "Ливерпуль" билан ўйинда Роналду ва Рэшфордни майдонга туширмасликни маслаҳат берди
Уэйн Руни Эрик тен Хагга шундай чақириқ билан чиқди.
"Роналду ва Рэшфордни майдонга туширмаган бўлардим. Тен Хагнинг ўрнида бўлганимда, асосий ташвишим майдондаги энергияни кўриш бўларди.
"Манчестер Юнайтед" марказий ҳужумчи билан шартнома имзолай олмади, шунинг учун у "Брентфорд"га қарши майдонга тушди, гарчи у жамоа билан узоқ вақт машғулот ўтказмаган бўлса-да. Унга формага кириши учун вақт кераклиги аниқ эди.
Агар "Юнайтед" "Ливерпуль" билан худди "Брентфорд"га қарши ўйнагандек ҳаракат қилса, натижа ўтган йилги 0:5 ҳисобидан ҳам ёмонроқ бўлади. Менимча, бу такрорланмайди.
"Манчестер Юнайтед" ғалаба қозонади деб ўйламайман, лекин ўйлайманки, жамоа кулгили гол туфайли ютқазади ёки ҳатто дурангга эришади", – деди "Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар