

“Бу вақт талаб қилади. Менимча, МЮга яна икки ёки уч йил керак бўлади. Баъзи ўйинчиларни таркибга жалб қилиб, айримларини эса кетказиб юбориш зарур. Бу тезда юз бермайди. Ван Гаал ҳамда Моуринью бунга ҳаракат қилишди, аммо уларда ҳеч нарса чиқмади.
“Ливерпуль” эришган ютуқларга эътибор қилинг. Улар жамоани сотиб олишмади, уни яратишди. Масалан, Гвардиола “Сити”га аста-секинлик билан юқори савияли футболчиларни жалб қилди, бу унинг услуби ҳисобланади.
Шунинг учун “Юнайтед” бироз сабрли бўлиши ва уларнинг иккисига қарши тура оладиган жамоа шакллантириши керак. Мухлислар эса воқеалар ривожини кузатган ҳолда озгина кутиши зарур бўлади”, дейди Руни.



